Спорт | 00:15 / 19.07.2018
9583
2 дақиқада ўқилади

2022 йилги қишки Олимпиада дастурига 6 та янги йўналиш киритилди

Фото: AP

Халқаро Олимпия қўмитаси (ХОҚ) Пекинда ўтадиган 2022 йилга қишки Олимпиада дастурига 6 та янги йўналишни қўшишга қарор қилди.

Дастурга аёллар ўртасида бобслей бўйича якка мусобақалар (монобоб), “биг-эйр” бўйича эркаклар ва аёллар мусобақалари, фристайл, сноуборд-кросс ва трамплиндан сакраш бўйича аралаш жамоавий мусобақалар, шорт-трек бўйича аралаш эстафета қўшилди.

ХОҚнинг спорт директори Кит Макконнелл янги йўналишларнинг киритилиши Олимпия ўйинларини ёшларбоп ва гендер мувозанатлашган қилишга интилишни акс эттиришини айтган.

Пекиндаги Олимпиадада қишки Олимпиадалар учун рекорд сондаги аёл спортчилар иштирок этади ва аёллар мусобақалари бўлиб ўтади. Аёллар учун квота 41 фоиздан 45,44 фоизгача кўтарилган. Аёл спортчилар сони бобслей, скелетон, чана спорти, хоккей ва чанғи турлари бўйича мусобақаларда кўпаяди. Скелетон, конькида учиш, тоғ чанғиси, чанғи пойгалари, фристайл ва сноубордда илк бор аёл ва эркак спортчилар сони бир хил бўлади.

Олимпиадада иштирок этувчи спортчилар сони 41 нафарга кўпаяди. Пекинда ҳаммаси бўлиб 2892 спортчи иштирок этади.

Тайёрлаган:  Шуҳрат Раҳимов

Мавзуга оид