Жаҳон | 07:45 / 09.03.2022
29329
1 дақиқада ўқилади

Бир кишига 10 минг доллар: Россияда валюта беришнинг янги тартиби ўрнатилди

Россияда ҳисобрақамлардан нақд валюта бериш чекланди. 10 минг доллардан ташқари суммани фақат рублда олиш мумкин бўлади.

Фото: Getty Images

Россия банки фуқароларнинг хорижий валютадаги ҳисобрақамларидан нақд пул беришни вақтинча чеклади. Бу ҳақда регулятор сайтида айтилган.

Россия банклари мижозлари ўз ҳисобрақамлари ёки омонатларидан 10 000 АҚШ долларигача нақд пул ечиб олишлари мумкин бўлади. Қолган маблағлар берилган кундаги бозор курси бўйича рублда тақдим этилади.

Ушбу вақтинчалик тартибнинг амал қилиш муддати давомида ҳисобрақам валютасидан қатъи назар, валюта АҚШ долларида берилади. Бошқа валюталарнинг АҚШ долларига конвертацияси чиқарилган кундаги бозор курси бўйича амалга оширилади.

Марказий банк россияликлар валюта депозитлари ёки ҳисобрақамларида маблағларни сақлашни давом эттиришлари мумкинлигини таъкидлади, улар бўйича шартлар ўзгармайди.

Чекловлар 9 мартдан 9 сентябргача амал қилади.

Тайёрлаган:  Отабек Матназаров

Мавзуга оид