Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Президент трассаси»даги темир панжаралар олиб ташланди

Тошкент шаҳри Мирзо Улуғбек тумани, Мирзо Улуғбек ва Мустақиллик шоҳкўчалари автомобиль йўли ўртасидаги темир тўсиқлар олиб ташланмоқда. Бу ҳақда Kun.uz мухбири хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, Мустақиллик ва Мирзо Улуғбек шоҳкўчалари йўли ўртасига ўрнатилган темир тўсиқларни олиб ташлаш ишлари айни авжида. Суратда Буюк Ипак йўли метро бекати атрофи акс эттирилган. Халқ орасида «Президент трассаси» номи билан машҳур йўлда таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, мазкур йўлдан трамвай қатнови олиб ташлангач, темир тўсиқлар қўйилганди.
