Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
АҚШ Ўзбекистонда инглиз тили бўйича таълим дастурларини амалга оширишда кўмак беради
Фото: AP
АҚШ Президенти Дональд Трамп 16 май куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев билан учрашув пайтида Америка Ўзбекистонда инглиз тили бўйича таълим дастурларини амалга оширишда кўмак кўрсатишга тайёр эканлигини таъкидлади. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Президентининг Матбуот хизмати хабар бермоқда.
"Президентлар икки мамлакат ўртасида таълим соҳасидаги ҳамкорликка ўз ҳиссасини қўшадиган Халқаро таълим бўйича Америка кенгашларининг Ўзбекистонда аккредитация қилинишини олқишладилар. Президент Дональд Трамп АҚШ Ўзбекистонда инглиз тили бўйича таълим дастурларини амалга оширишда кўмак кўрсатишга тайёр эканлигини таъкидлади ҳамда “Америка овози”нинг Ўзбекистонда аккредитация қилинганлиги ва унинг Америка оммавий ахборот воситалари учун ушбу мамлакатда кенг имкониятлар яратишини юқори баҳолади", дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тил ўрганиш ва таълимдаги ҳамкорлик Америка Кенгашлари (ACCELS/ The American Councils for Collaboration in Education and Language Study) халқаро ташкилоти Ўзбекистонда фаолиятини бошлаш учун Адлия вазирлигига мурожаат қилгани ҳақида хабар берган эдик.
Мавзуга оид
12:39 / 26.08.2025
Самарқандда Иордания подшоҳини расмий кутиб олиш маросими бўлиб ўтди
22:39 / 25.08.2025
Иордания подшоҳи Самарқандда «Боқий шаҳар» тарихий-этнографик мажмуасини томоша қилди
21:50 / 25.08.2025
Шавкат Мирзиёев Иордания подшоҳи билан Самарқанднинг тарихий обидаларини томоша қилди
19:03 / 25.08.2025