Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистонда қандай судлар фаолият кўрсатади?
Фото: Fotolia
Ўзбекистон Республикасида Фуқаролик ишлари бўйича, жиноят ишлари бўйича, иқтисодий, маъмурий ва ҳарбий судлар, шунингдек ҳакамлик судлари фаолият кўрсатади, деб хабар бермоқда Адлия вазирлиги ахборот хизмати.
Судлар фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини, корхоналар, муассасалар ва ташкилотларнинг ҳуқуқлари ҳамда манфаатларини суд йўли билан ҳимоя қилади.
Барча фуқаролар, чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар бузилган ҳуқуқлари юзасидан судга оғзаки, ёзма ёки электрон шаклда мурожаат қилинади.
Судларга икки хил тоифадаги мурожаатлар қилиш мумкин:
биринчиси, бу оддий хат тарзидаги (муайян иш билан боғлиқ бўлмаган) мурожаатлар, яъни ариза, таклиф, шикоятлар;
иккинчиси, муайян низо ёки иш билан боғлиқ бўлган мурожаатлар, яъни ариза, даъво аризаси, илтимоснома, шикоятлар.
Биринчи тоифадаги мурожаатлар Ўзбекистон Республикасининг “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги Қонунида белгиланган тартибда, яъни судга келиб тушган кундан эътиборан 15 кун ичида, қўшимча ўрганиш ва (ёки) текшириш, қўшимча ҳужжатларни сўраб олиш талаб этилганда эса, 1 ойгача бўлган муддатда кўриб чиқилиши лозим. Агар ариза ва шикоятларни кўриб чиқиш муддати узайтирилганда бу ҳақда мурожаат этувчига хабар қилинади.
Иккинчи тоифадаги мурожаатлар тегишлича фуқаролик ишлари бўйича судларда Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик процессуал кодексида, жиноят ишлари бўйича судларда Жиноят-процессуал кодексида, иқтисодий судларда Иқтисодий процессуал кодексида, маъмурий судларда Маъмурий суд ишларини юритиш ва Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексларида белгиланган тартибда кўриб чиқилади.
Мавзуга оид
17:45 / 18.02.2026
Ўта оғир жиноятларни ҳакамлар ҳайъати иштирокида кўриб чиқиш йўлга қўйилади
21:19 / 13.02.2026
Li 9 ва BYD тўқнашуви: Тошкент судлари яна шов-шувли иш марказида
19:37 / 07.02.2026
Фарғонада ноҳақ айбланиб қамалган божхона инспектори 15 йилдан сўнг оқланди
21:06 / 29.01.2026