Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
ТАТУда абитуриентларга ДТМ варақаси билан бирга огоҳлантириш хати ҳам берилади
Фото: ТАТУ расмий сайти
Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университетида 1 август куни ўтказиладиган тест синовларида янгиликлар жорий этилади.
Университет сайтида хабар қилинишича, тест синовлари ўтказиладиган бинога киришда абитуриентнинг микрокалькулятор, луғат, жадвал, китоб, уяли телефон, компьютер, телекоммуникация воситалари ва шпаргалкалар олиб киришга ҳаракат қилгани назоратчилар томонидан аниқланса, ўша абитуриентга далолатнома тузилиб, у тест синовларига киритилмасдан, четлаштирилади.
ТАТУ қабул комиссиясининг маълумотига кўра, ҳозирда барча абитуриентлар номига махсус огоҳлантириш хатлари тайёрланди ва улар ДТМ варақасини олишга келган ҳар бир абитуриентга тақдим этилади.
Бу йил ТАТУга 1600 нафар талаба қабул қилинади. Университетга кириш учун 12 234 нафар абитуриент ҳужжат топширган.
Мавзуга оид
12:08 / 05.09.2025
Навоий вилоятида мактаб битирувчиларининг ярми талаба бўлди
10:50 / 02.05.2025
Латвия ТАТУ ҳузурида махсус мактаб ташкил этиши мумкин
14:50 / 01.05.2025
ТАТУ Урганч филиали Урганч давлат университетига қўшиб юборилади
18:52 / 13.08.2024