Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Божхона қўмитаси имтиёз билан кирган товарларни корхонабай ўрганиб чиқади
Президент Шавкат Мирзиёев раислигида 2024 йилда макроиқтисодий барқарорлик ва иқтисодий ривожланишни таъминлаш бўйича устувор вазифалар юзасидан видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтяпти.
Фото: Президент матбуот хизмати
Президент божхона тизимида ҳам бор имкониятлар тўлиқ ишга солинмаётганини қайд этди.
Масалан, ўтган йили импорт бўлган 20 миллиард долларлик товарларга салкам 60 триллион сўмлик имтиёз қўлланган.
Лекин ушбу имтиёзларнинг қанчаси мақсадли ва самарали қўллангани бўйича божхонада таҳлил йўқлиги кўрсатиб ўтилди.
Ўтган йили қўлланган имтиёзнинг бор-йўғи 3,2 триллион сўми ўрганилганда, уларнинг 420 миллиард сўми ёки 13 фоизи мақсадсиз қўлланган бўлиб чиқди.
Шу боис, Божхона қўмитасига имтиёз билан кирган товарларни корхонабай ўрганиб чиқиш топширилди.
Умуман, бу йил қўшимча манбалар ҳисобидан Солиқ қўмитаси 40 триллион сўм, Божхона қўмитаси эса камида 15 триллион сўм тушумни таъминлаши муҳимлиги таъкидланди.
Мавзуга оид
11:06 / 30.10.2025
Пeтер Пеллегрини Самарқандга амалий ташриф билан етиб келди
08:48 / 30.10.2025
Шавкат Мирзиёев ЮНЕСКО 43-сессиясининг очилишида қатнашади
20:04 / 29.10.2025
Хусусий секторда банд бўлган шахсларга ҳам нафақа тўланиши йўлга қўйилади
13:52 / 29.10.2025