Ўзбекистон | 11:59 / 28.08.2019
44469
1 дақиқада ўқилади

Тошкент вилоятининг Зангиота тумани ва Тошкент шаҳрининг Сергели тумани чегаралари ўзгартирилади

Фото: tashvil.uz

Вазирлар Маҳкамасининг “Тошкент вилоятининг Зангиота тумани ва Тошкент шаҳрининг Сергели тумани чегараларини ўзгартириш тўғрисида”ги қарори лойиҳаси муҳокама учун эълон қилинди.

Ҳужжатда қайд этилишича, Тошкент вилояти Зангиота тумани маъмурий ҳудудининг умумий майдонидан 428 гектарлик қисми белгиланган тартибда Тошкент шаҳрининг Сергели тумани таркибига ўтказилган.

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг “Тошкент вилоятининг Зангиота тумани ва Тошкент шаҳрининг Сергели тумани чегараларини ўзгартириш тўғрисида” 2019 йил 3 майдаги СҚ-418-III-сонли қарори ижросини таъминлаш юзасидан ташкилий чора-тадбирлар режаси тасдиқланиши мумкин.

Ўзбекистон Республикси Олий Мажлиси Сенатининг 2019 йил 3 майдаги
“Тошкент вилоятининг Зангиота тумани ва Тошкент шаҳрининг Сергели тумани чегараларини ўзгартириш тўғрисида”ги СҚ-418-III-сонли қарори ижросини таъминлаш юзасидан ташкилий

ЧОРА-ТАДБИРЛАР РЕЖАСИ

Тайёрлаган:  Отабек Матназаров

Мавзуга оид