Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Каттақўрғон шаҳри ҳудуди кенгаяди
Қонунчилик палатаси мажлисида Самарқанд вилоятидаги Каттақўрғон шаҳри, Каттақўрғон ва Нуробод туманлари чегараларини ўзгартириш тўғрисидаги қарор лойиҳаси кўриб чиқилиб, қабул қилинди.
Каттақўрғон туманидан — 1 945 гектар, Нуробод туманидан 971 гектар ер Каттақўрғон шаҳри таркибига ўтказилади. Нуробод туманидан 600 гектар ер Каттақўрғон тумани таркибига ўтади.
Каттақўрғон шаҳри ҳудуди кенгайтириш орқали ўрта шаҳарлар тоифасидан катта шаҳарлар тоифасига ўтказилиши, ҳудудни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш ҳамда аҳолининг ўсиб боришини инобатга олган ҳолда аҳолига қулай шароитлар яратиш, янги инфратузилма объектлари ҳамда кўп қаватли турар жой комплекслари барпо этиш белгиланган.
Каттақўрғон шаҳри ҳудудини кенгайтирилиши натижасида янги ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш объектлари ташкил этилиб, қўшимча иш ўринлари яратилади. Хусусан, 50 гектар майдонда “Ургут” эркин иқтисодий саноат зонаси филиали, шунингдек, 30 гектар майдонда 3 та кичик саноат зоналари ташкил этилиши кўзда тутилган.
Мавзуга оид
07:30 / 06.10.2025
Барча давлатларнинг ҳудудлари битта диаграммада солиштирилди
14:36 / 05.09.2025
Самарқанд вилоятининг Каттақўрғон шаҳри ҳудуди кенгаяди
08:00 / 14.03.2025
“Зарафшон” миллий табиат боғи ва иккита давлат қўриқхонаси ҳудуди кенгайтирилди
07:57 / 24.08.2024