Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Чиқинди хизмати учун тўловни ҳисоблашдаги хатолик учун фуқароларга маънавий зарар қоплаб берилади
Санитар тозалаш корхоналари томонидан чиқинди хизматлари учун тўловларни ҳисоблашда йўл қўйилган камчиликлар учун фуқароларнинг харажатлари ва маънавий зарари қоплаб берилиши белгиланмоқда.
Фото: Kun.uz
“Айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонун лойиҳаси эълон қилинди.
Қонун лойиҳасида Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекс, “Чиқиндилар тўғрисида”ги ҳамда “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги қонунларга тегишли ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш назарда тутилмоқда.
Хусусан, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекс ва “Чиқиндилар тўғрисида”ги қонунда санитар тозалаш корхоналари томонидан чиқинди хизматлари учун тўловларни ҳисоблашда йўл қўйилган камчиликлар учун фуқароларнинг харажатлари ва маънавий зарарни қоплаб берилиши белгиланмоқда.
Шунингдек, “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги қонун 52-моддасида давлат-хусусий шериклик битимлари асосида хусусий шерикка муддатли бўлиб-бўлиб тўлаш шарти билан берилган махсус автотранспорт воситалари ва техникаларни “Тоза ҳудуд” давлат унитар корхоналарининг қарздорликлари бўйича хатловга олиш, учинчи шахсларнинг олдидаги қарздорликлар учун тақиққа олиш ҳамда ундирувга қаратиш мумкин эмаслиги белгиланмоқда.
Мавзуга оид
14:37 / 14.01.2026
6 вилоятда чиқиндини термик қайта ишлаш орқали электр олиш заводлари барпо этилмоқда
12:57 / 26.12.2025
Кўп чиқинди чиқарадиган машиналарга пойтахтга киришга чеклов қўйилади
09:09 / 17.12.2025
Республика бўйлаб “Долзарб 20 кунлик” тозалик тадбирлари эълон қилинди
14:26 / 15.12.2025