Ўзбекистон | 12:54 / 17.05.2023
5570
1 дақиқада ўқилади

Тошкент марказидаги бир қатор кўчалар югуриш мусобақаси сабабли вақтинча ёпилади

Жорий йилнинг 21 май куни “Мен ғолиб” оммавий югуриш мусобақаси ўтказилади. 

Шу муносабат билан Тошкент шаҳридаги бир неча кўчалар вақтинча ёпилади

20 май куни соат 10:00 дан 21 май куни соат 11:00 гача:

- Афросиёб кўчасининг Ислом Каримов шоҳкўчаси билан кесишган чорраҳасидан Афросиёб кўчаси бўйлаб Бешёғоч кўчаси билан кесишмасигача;

21 май куни соат 5:30 дан соат 9:00 гача:

- Афросиёб кўчасининг Ислом Каримов шоҳкўчаси билан кесишган чорраҳасидан Афросиёб ва Ойбек кўчалари бўйлаб Ойбек ва Нукус кўчалари кесишмасигача;

-  Ойбек ва Нукус кўчалари кесишмасидан Нукус кўчаси бўйлаб Рим католик черковигача.

Ҳайдовчиларга айланма йўллардан фойдаланиш тавсия этилган.

Тайёрлаган:  Отабек Матназаров

Мавзуга оид