Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
“Барселона”нинг етакчи тўрт футболчиси навбатдаги ўйинда иштирок этмайди
Фото: Getty Images
“Барселона” футбол клубининг уч нафар ҳужумчиси Лионель Месси, Неймар ва Луис Суарес, шунингдек ҳимоячи Херард Пике Испания Кубогининг 1/16 финали доирасидаги “Эркулес”га қарши ўйинда иштирок этмайди. Каталония жамоаси бош мураббийи Луис Энрике бундай қарорга ўйинчиларга ҳордиқ бериш мақсадида келган.
“Ҳа, бизда таътилга чиқиб бўлган тўрт футболчи бор: бу Месси, Неймар, Суарес ва Пике. Қолганлар эса ушбу баҳсдан сўнг дам олишади. Мен буни биринчи маротаба қилаётганим йўқ», - дея Луис Энрикенинг сўзларини келтиради AS.
Маълумот учун, “кўк-анорранглилар”нинг “Эркулес” билан учрашуви 22 декабрь куни “Камп Ноу” стадионида бўлиб ўтади. Жамоаларнинг биринчи баҳси 1:1 ҳисобида якунига етган.
Мавзуга оид
11:38 / 17.02.2026
«Барса» дербида ютқазди ва пешқадамликни бой берди
11:47 / 13.02.2026
«Барса» йирик ҳисобда ютқазди, «Арсенал» яна очко йўқотди
12:34 / 04.02.2026
«Арсенал» финалга чиқди, «Албасете» «Барса»га ҳам муаммо туғдирди. Кун ўйинлари
12:17 / 01.02.2026