Жаҳон | 13:20 / 23.03.2018
22906
1 дақиқада ўқилади

Австралияда 150дан ортиқ дельфин ўзини қирғоққа отди

Фото: Видеодан кадр

Австралиядаги Ҳэмелин кўрфазида 150дан ортиқ қора дельфин ўзини қирғоққа отди. Бу ҳақда News.com.ua портали хабар қилмоқда.

Ҳайвонлар жума куни эрталаб Огаста шаҳридан бир неча километрлик узоқликда аниқланди. Балиқчилик вазирлиги маълумотларига кўра, қора дельфинлардан баъзилари ҳамон тирик.

Ҳукумат ўлик қора дельфинлар қирғоқ яқинида кўплаб акулалар пайдо бўлишига олиб келиши мумкин эканидан огоҳлантирди.

 

A post shared by Rockafella Pictures (@gababylon) on

 

Тайёрлаган:  Отабек Матназаров

Мавзуга оид