Иқтисодиёт | 12:50 / 29.05.2018
18440
1 дақиқада ўқилади

Россияда бензин нархи кўтарилиб кетди

Фото:Вячеслав Прокофьев/ТАСС

Россияда сўнгги ҳафта ичида бензин нархи анча сезиларли даражада ошди. Бу ҳақда РИА «Новости» хабар бермоқда.

«Кортес» ахборот-таҳлил маркази маълумотларига кўра, АИ-92 маркали ёқилғи нархи 78 копейкага кўтарилиб - бир литр учун 40,76 рубль (5265,34 сўм) бўлган. АИ-95 нархи 79 копейкага ошди - бир литрга 43,6 рубль (5632,2 сўм). Дизель ёқилғиси учун нарх 79 копейкага кўтарилди - литрга 43,65 рубль (5638,67 сўм).

Москва ёқилғи ассоциациясидан таъкидлашларича, пойтахт шаҳарда ёқилғи нархи 88-90 копейкага кўтарилиб кетган. АИ-92 нархи 42,21 рублга (5452,65 сўм) етган бўлса, АИ-95 - 45,5 рубль (5877,6 сўм). Дизель ёқилғиси нархи 43,99 рублгача (5682,59) кўтарилди.

Тайёрлаган:  Отабек Матназаров

Мавзуга оид