Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
АҚШ Россиянинг Винницада ҳарбий объектга зарба берилгани ҳақидаги баёнотини рад этди
АҚШ Мудофаа вазирлиги вакилининг сўзларига кўра, Россиянинг Винница марказига берилган зарбасидан мақсади кўпроқ турар жой биноси бўлган.
Фото: Украина ФВДХ
АҚШ Мудофаа вазирлигининг юқори мартабали мулозими Россиянинг 14 июлда Винница марказида рус қўшинлари томонидан берилган ракета зарбаси гарнизон Офицерлар уйида йиғилиш ўтказаётган Украина ҳарбийлари ва хорижлик қурол-яроғ етказиб берувчиларига қаратилгани ҳақидаги иддаоларини рад этди. 15 июль, жума куни исмини ошкор қилишни истамаган расмий AFP’га берган интервьюсида: «Менда яқин атрофда ҳарбий нишон борлиги ҳақида ҳеч қандай далил йўқ», деди.
«Бу кўп қаватли уйга ўхшарди», деди Мудофаа вазирлиги вакили, шунингдек, у Винница Россия сувости кемасидан отилган ракета ҳужумига учраганини тасдиқлади.
Винницадаги ҳужумни ҳам ҳисобга олган ҳолда, расмий ҳисоб-китобларга кўра, Россия ҳужумлари оқибатида сўнгги бир-икки ҳафта ичида 100 дан 150 гача украиналик тинч аҳоли вакили ҳалок бўлди.
Винницада бир кун аввал ракета ҳужуми оқибатида ҳалок бўлган 23 киши учун 15 июль мотам куни деб эълон қилинди. Винница области давлат маъмурияти раҳбари Сергей Борзовнинг сўзларига кўра, Россия ракеталари қурбони бўлган уч боладан икки нафарининг, шунингдек, 11 нафар катталарнинг шахси ҳозирча аниқланмаган. Касалхонада 73 киши жароҳатланган, 11 киши бедарак йўқолган деб ҳисобланмоқда.
Россия Федерацияси Мудофаа вазирлиги Винница шаҳрига ракета ҳужуми содир этилганини тасдиқлади. Идора расмий вакилининг сўзларига кўра, «Калибр» ракеталари ўша пайтда «Украина ҳарбий-ҳаво кучлари қўмондонлиги ва хорижий қурол етказиб берувчилар иштирок этган йиғилиш бўлиб ўтган» офицерлар гарнизони биносига келиб тушган.
Германия ҳукумати Винницага қилинган ҳужумни «шафқатсизлик ҳаракати» деб атади. Бу болалар ўлимига сабаб бўлган тинч аҳоли вакилларига қилинган ҳужум эди, деди Берлиндаги ҳукумат вакили. У Россия Украинага қарши урушда халқаро ҳуқуқни бир неча бор бузганини қўшимча қилди.
Мавзуга оид
10:48
Урушга қарши варақалар сабаб ҳукм қилинган шахс инфарктдан кейин вафот этди
09:55
Паралимпиада: Италия — россияликлар ва беларусларни киритишга қарши
09:20
Трамп Қрим сабабли Россияга қарши санкцияларни яна бир йилга узайтирди
22:26 / 19.02.2026