Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Уй-жой кодекси тўғрисидаги қонун янги таҳрирда тасдиқланади
Уй-жой кодекси тўғрисидаги қонун янги таҳрирда тасдиқланади.
Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталида “Ўзбекистон Республикасининг Уй-жой кодекси тўғрисида”ги қонун лойиҳаси эълон қилинди.
Уй-жой тўғрисидаги қонун ҳужжатлари фуқаролар, юридик шахслар, давлат бошқарув органлари ва маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг қуйидаги масалалар бўйича муносабатларини тартибга солади:
турар жойларга мулк ҳуқуқининг юзага келиши, ўзгартирилиши ва бекор қилиниши;
уй-жой фондидаги турар жойлар ва умумий мулкдан фойдаланиш;
биноларни турар жойлар ва нотурар жойлар тоифасига киритиш;
уй-жой фондини ҳисобга олиш;
турар жойларни сақлаш ва таъмирлаш;
кўп квартирали уйларни бошқариш;
фуқароларнинг уй-жой ҳуқуқларига риоя этилиши ва уй-жой фондидан мақсадли фойдаланиш устидан назорат қилиш.
Уй-жой дахлсиздир. Кодексда ва бошқа қонунларда назарда тутилган бошқа мақсад, ҳамда суд тартиби ва суд қарорига асосланган ҳоллардан ташқари, ҳеч ким қонуний асосларга кўра ушбу уйда яшовчиларнинг розилигисиз ушбу уй-жойга киришга ҳақли эмас.
Қонуний асосларга кўра ушбу уйда яшовчиларнинг розилигисиз уй-жойга киришга, фақатгина фуқаролар ҳаёти ва/ёки мол-мулкини асраб қолиш, авариявий ҳолатлар, табиий офат, ҳалокат, оммавий тартибсизликлар ва фавқулодда характердаги бошқа ҳолларда уларнинг шахсий хавфсизлиги ёки жамоат хавфсизлигини таъминлаш мақсадида, шунингдек жиноят содир этганликда гумонланаётган шахсларни қўлга олиш, содир этилаётган жиноятларнинг олдини олиш ёки содир этилган жиноят ёки юзага келган бахтсиз ҳодисанинг сабабларини аниқлаш мақсадида қонунда кўзда тутилган ҳолат ва тартибда йўл қўйилади.
Ҳеч ким уй-жойдан кўчирилиши ёки унинг уй-жойдан фойдаланиш ҳуқуқи, шунингдек коммунал хизматлардан фойдаланиш ҳуқуқи чекланиши мумкин эмас, токи бу ҳолат ушбу Кодекс, ва бошқа қонунлар билан назарда тутилмаган бўлса.
Уй-жой фонди – инсон яшаши учун яроқли бўлган турар жойдан, шу жумладан уйлар, квартиралар, хизмат турар жойлари, махсус уйлардан (ётоқхоналар, вақтинчалик уй-жой фонди уйлари, ногиронлар, фахрийлар, ёлғиз қариялар учун интернат-уйлар, шунингдек болалар уйлари ва бошқа махсус мақсадли уйлардан) иборат бўлган фонд.
Уйларда жойлашган савдо, маиший ва носаноат йўналишидаги ўзга эҳтиёжларга мўлжалланган, яшаш учун мўлжалланмаган жойлар уй-жой фондига кирмайди.
Уй-жой фонди хусусий ва давлат уй-жой фондларидан иборатдир.
Хусусий уй-жой фондига қуйидагилар киради:
фуқаролар мулки бўлган уй-жой фонди (якка тартибда уй-жой, хусусийлаштирилган, қурилган ҳамда олинган квартиралар ва уйлар, уй-жой қуриш ҳамда уй-жой фондига қарашли уйлардаги бадаллари тўлиқ тўланган квартиралар, фуқаролар томонидан қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа асосларда мулк қилиб олинган квартиралар ва уйлар);
тижоратчи ташкилот бўлган ва тижоратчи ташкилот юридик шахсларнинг мулки бўлган ва уларнинг маблағлари ҳисобидан қурилган ёки аукционда ёхуд қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа асосларда олинган уй-жой фонди.
Давлат уй-жой фондига қуйидагилар киради:
маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ихтиёрида бўлган, маҳаллий бюджетга тушган солиқлар, йиғимлар ва бошқа тўловлар, шунингдек қонун ҳужжатларида назарда тутилган асослар бўйича бошқа тушумлар ҳисобидан барпо этилган муниципал уй-жой фонди;
давлат корхоналари, муассасалари ва ташкилотларининг тўла хўжалик юритишида ёки оператив бошқарувида бўлган идоравий уй-жой фонди;
маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ихтиёрида бўлган, маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан барпо этилган, шунингдек хусусий, муниципал, идоравий уй-жой фондидан олиб уларнинг балансига берилган, фуқароларнинг ижтимоий жиҳатдан ҳимояланмаган, кам таъминланган тоифалари учун хусусийлаштириш ҳуқуқисиз ижара шартлари асосида фойдаланиш учун берилган аниқ мақсадли коммунал уй-жой фонди.
Фуқароларнинг доимий яшашига мўлжалланган, белгиланган санитария, ёнғинга қарши, техник талабларга жавоб берадиган, шунингдек белгиланган тартибда махсус уйлар (ётоқхоналар, вақтинчалик уй-жой фонди уйлари, ногиронлар, фахрийлар, ёлғиз қариялар учун интернат-уйлар, шунингдек болалар уйлари ва бошқа махсус мақсадли уйлар) сифатида фойдаланишга мўлжалланган жойлар турар жой деб ҳисобланади.
Турар жой кўчмас мулк ҳисобланади.
Кўп квартирали уйлардаги турар жойларни саноат эҳтиёжлари учун ишлатиш, ижара ёки арендага бериш ман этилади. Кўп квартирали уйдаги турар жойга бошқа корхоналар, муассасалар ва ташкилотларни ушбу жой яшаш учун мўлжалланмаган жойлар туркумига белгиланган тартибда ўтказилганидан кейингина жойлаштириш мумкин.
Белгиланган тартибда касаначилик меҳнати амалга оширилаётган турар жойларни яшаш учун мўлжалланмаган жойлар тоифасига ўтказиш талаб этилмайди.
Мавзуга оид
19:50 / 19.12.2025
Маҳаллий кенгаш ва ҳокимлар фаолиятига хос бўлмаган 8 та вазифа бекор қилинади
10:15 / 08.12.2025
Ўзбошимчалик билан қурилган уйларни расмийлаштириш бўйича янги тартиб жорий этилади
15:46 / 06.12.2025
Ўзбекистонда саноат фаолиятини тартибга солувчи янги қонун қабул қилинади
16:00 / 27.11.2025