Ўзбекистон | 19:00 / 28.11.2023
7398
2 дақиқада ўқилади

Payme Business янги офлайн бизнес ҳамкорлари учун 6 ойлик бепул хизматни таклиф этади

Фото: Payme

Payme Business янги офлайн бизнес ҳамкорлари учун дастлабки 6 ой давомида махсус комиссиясиз акцияни тақдим этади. Акцияда иштирок этиб, сиз 11 миллиондан ортиқ Payme фойдаланувчилари томонидан амалга оширилган харидлар ёрдамида харажатларни сезиларли даражада камайтириб, фойдани кўпайтиришингиз мумкин. 

Payme Business сизга қандай ёрдам бера олади? 

- Сотувни оширади. Мижоз QR код ва Payme Go хизматидан фойдаланиб, харид учун тез ва осон пул тўлайди;

- Мижознинг содиқлигини оширади. Payme Business ҳар бир транзакциянинг хавфсизлигини кафолатлаб, мижоз билан алоқани мустаҳкамлайди.

- Humo ва Uzcard хизматлари. Илова Ўзбекистондаги иккала тўлов тизимини ҳам қўллаб-қувватлайди;

- Автоматик фискализация. Тизим автоматик равишда фискал тушумларни ишлаб чиқиб, уларни солиқ органига юборади.

Бу қандай ишлайди?

- Мижоз илова орқали онлайн ёки савдо нуқтасида тўлаши мумкин. Кассир СМС, Telegram, онлайн касса ёки ЭРП орқали билдиришномани олади;

- Бухгалтерия ҳисобини юритиш учун барча тўловлар Payme Business шахсий ҳисобида кўрсатилади;

- Пуллар ҳисобингизга уч иш куни давомида тушади.

Payme ҳақида:

Payme — Лондон фонд биржасида рўйхатга олиниб, TBC Bank Group молиявий компаниясининг бир қисми ҳисобланади. Payme мобил иловасидан 11 миллиондан ортиқ киши фойдаланиб, компаниянинг ҳамкорлар тармоғи Ўзбекистон бўйлаб 75 000 дан ортиқ ҳамкорларни ўз ичига олади.

Сиз ҳам ҳозироқ Payme Business'га қўшилиб, фойдангизни оширинг!

Ҳамкорлик шартлари билан ушбу ҳавола орқали янада батафсил танишиб чиқиш мумкин.

Алоқа маркази: 1350.

Реклама

Мавзуга оид