Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Боку—2017. Ўзбекистонлик учинчи боксчи ҳам финалда ғалаба қозонди
Фото: Миллий Олимпия қўмитаси
Бокуда «Ислом бирдамлик ўйинлари»нинг 18 май кунги мусобақалари бўлиб ўтмоқда. Бугунги беллашувда Ўзбекистон терма жамоасининг 14 нафар вакили спортнинг 5 турида ўз имкониятларини синовдан ўтказмоқда.
Бокс терма жамоасининг финалга чиққан учинчи вакили ҳам олтин медалга эга бўлди.
– 69 кг вазн тоифасида мезбонлар вакили Тамерлан Абдуллаевга қарши рингга кўтарилган Бобо-Усмон Ботуров тўла устунликка эришди. У ҳакамлар қарорига кўра 5:0 ҳисобида ғалаба қозониб, олтин медаль билан тақдирланадиган бўлди.
Бунгача – 56 кг вазн тоифасида Абдулҳай Шораҳматов ҳамда – 64 кг вазн тоифасида Алиёр Норалиев ўз жангларида ғолиб чиқиб, олтин медаль олганди.
Боксчилар терма жамоаси бунгача иккита бронза медаль олганди.
– 49 килограммгача вазнда Мироншоҳ Иброҳимов ярим финалда суриялик Хуссин ал-Масрийга 1:4 ҳисобида ютқазганди.
– 52 килограмм вазн тоифасида иштирок этган Аброржон Қодиров ярим финалда марокашлик Абдулали Дараага 1:4 ҳисобида енгилди ва бронза медали билан чекланди.
Маълумот учун, Ўзбекистон бокс терма жамоаси Бокуга 9 нафар боксчи билан жўнаб кетганди. Уларнинг 4 нафари: Улуғбек Дўстмуродов (-60 кг), Маҳмуд Ғоипов (-75 кг), Мадиёр Саидраҳимов (-81 кг) ва Сардор Бегалиев (-91 кг) медаллар учун курашдан чиқиб кетганди.
Мавзуга оид
18:47 / 13.11.2025
Ўзбекистон – Озарбойжон учун қардош мамлакат, ишончли иттифоқчи – Илҳом Алиев
15:56 / 02.07.2025
Бокуда ушланган россияликлар тўрт ойга ҳибсга олинди
15:12 / 03.04.2025
Озарбойжонда оғир касалликка чалинган фуқаро Ўзбекистонга олиб келинди
17:07 / 02.04.2025