Жамият | 17:20 / 04.12.2019
23569
1 дақиқада ўқилади

Белтепада сув қувури ёрилиб кетди

Телеграм каналларида Тошкент шаҳрининг Белтепа даҳасида иссиқ сув қувури ёрилиб кетгани ва кўчада иссиқ сув дарё бўлиб оқаётгани акс этган видеолар тарқалди. 

«Тошиссиққуввати» давлат унитар корхонаси Шайхонтоҳур тумани бўлими бош муҳандиси Саид Қаҳҳоровнинг Kun.uz’га маълум қилишича, ҳодиса Шайхонтоҳур тумани Белтепа маҳалласидаги 9-уй ёнида содир бўлган.

«Ҳодисага айнан нима сабаб бўлгани ҳақида ҳозир бир нарса деёлмаймиз. Бу авария рўй берган жойдаги қувурларни очганимиздан кейин маълум бўлади.

Ҳозир сувни ўчириб, кавлашни бошладик. Айни пайтда сув ташқарига чиқмаяпти. Каналдаги сувни тортиб олганимиздан кейин қувурни очиб, муаммони зудлик билан бартараф қиламиз. Тахминан 3 соатларда иссиқ сув ва иссиқлик таъминотидаги узилиш тикланади», дейди мутасадди.

Video thumbnail
{Yii::t(}
Ўтказиб юбориш 6s

 

Мавзуга оид