Ўзбекистон | 16:55 / 29.01.2022
12554
2 дақиқада ўқилади

Қўшилган қиймат солиғи ставкаси пасайтирилади

“2022–2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси тўғрисида”ги президент фармони қабул қилинди.

Фармон билан 2022–2026 йилларга мўлжалланган тараққиёт стратегияси ва уни “Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йили”да амалга оширишга оид давлат дастури тасдиқланди.

Дастурга мувофиқ, иқтисодиёт барқарорлигини таъминлаш доирасида 2022 йилда инфляцияни 9 фоизгача ва 2023 йилда 5 фоиз ва фискал тақчилликни 3 фоизгача пасайтириш чоралари кўрилади. 2026 йил якунигача банк активларида хусусий сектор улуши 60 фоизгача чиқарилади.

2023 йилдан қўшилган қиймат солиғи 12 фоизгача ва банк, молия ва телекоммуникация каби тадбиркорлик учун фойда солиғи 15 фоизгача туширилади.

Шароити “оғир” бўлган ҳудудларда 2025 йил 1 январгача янги тадбиркорлар учун айланмадан олинадиган солиқ 1 фоиз, ер солиғи, мол-мулк солиғи ҳисобланган суммадан 1 фоиз ставкада тўлаш тизими жорий этилади.

2025 йил 1 июлдан тадбиркорликка оид барча мажбурий талаблар ягона электрон реестри ишга туширилади. 2022 йил 1 апрелгача лицензия ва бошқа рухсат этувчи ҳужжатларни олиш соддалаштирилади. Жумладан, муайян фаолият билан кўчма тартибда, автотранспорт орқали шуғулланиш имконияти яратилади.

Тайёрлаган:  Отабек Матназаров

Мавзуга оид