Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Фарғонада ИИБ ходимининг уйида тинтув ўтказилди
Телеграмдаги гуруҳларда аноним фойдаланувчи томонидан ИИВ Шахсий хавфсизлик бош бошқармаси Фарғона вилояти бўйича бошқармаси бошлиғининг шахсияти ҳақида хабар тарқатилган. Бу хабар туҳмат деб баҳоланиб, ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган. Иш доирасида вилоят ИИБнинг амалдаги ходими яшаш хонадонида тинтув ўтказилди.
Фото: ИИБ
Фарғонада туҳмат моддаси билан қўзғатилган жиноят иши доирасида ИИБ ходимининг уйида тинтув ўтказилди. Бу ҳақда Kun.uz манбаси хабар берди.
Манбага кўра, 2025 йил 20 июл куни номаълум шахс ижтимоий тармоқлардаги иккита гуруҳда ИИВ ШХББ Фарғона вилояти бўйича бошқармаси бошлиғи А.И.га нисбатан туҳмат хабар тарқатган. Хабарда “ИИБ мансабдори фуқаро Ш.А.га шаръий никоҳ асосида иккинчи хотин сифатида уйланиб олгани” айтилган. Хабарга А.И. ва Ш.А.нинг суратлари илова қилинган.
Ҳолат юзасидан Фарғона вилояти прокуратураси томонидан номаълум шахсга нисбатан Жиноят кодексининг 139-моддаси (Туҳмат) 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
Тергов ҳаракатларини олиб бориш жараёнида, олдинроқ ЙҲХББ инспектори лавозимидан олинган, ҳозир вилоят ИИБнинг навбатчилик қисмида ишлаётган ходим Р.Д. ушбу жиноятни содир қилишда гумонланган ва унинг яшаш хонадонида тинтув ўтказилган.
“Р.Д. жиноятга алоқадор бўлган ахборот ташувчи воситалар сақлаб келаётгани ҳамда улардан мазкур маълумотларни тарқатишда фойдалангани” ҳақида олинган тезкор маълумот тинтувга расмий асос бўлган.
Жиноят иши доирасида ИИВ ШХББ Фарғона вилояти бўйича бошқармаси бошлиғи А.И. гувоҳ тариқасида сўроқ қилинган. У туҳматдан иборат хабарни чиқаришга Р.Д. аралашган бўлиши мумкинлигини айтган. Бунга сабаб сифатида эса хизмат давомида ноўрин ҳаракатлар содир қилгани учун Р.Д.га нисбатан ШХБ томонидан тезкор қидирув тадбирлари ўтказилиб, лавозимидан озод этилгани ва жиноят иши қўзғатилгани туфайли адовати сақланиб қолган деб ўйлашини маълум қилган.
Kun.uz манбасига кўра, тинтув Р.Д.нинг яшаш хонадони ва ёрдамчи хўжаликларида суд ажримига асосан ўтказилган, лекин унда шубҳали ҳеч нарса топилмаган.
Мавзуга оид
19:42 / 21.12.2025
Фарғонада жамоат тартибини бузган аёллар маъмурий жавобгарликка тортилди
11:00 / 11.12.2025
Инсон органлари савдоси билан шуғулланган уюшган жиноий гуруҳга ҳукм ўқилди
08:22 / 05.12.2025
Фарғона ва Наманганда ер учун пора олган ҳоким ёрдамчилари ушланди
14:10 / 02.12.2025