Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон | 15:47 / 09.05.2018
60348
1 дақиқада ўқилади
Ўзбекистонда зилзила кузатилди
Бугун, 9 май куни соат 15:43да Тошкентда кучли ва давомли зилзила кузатилди.
Ер силкиниши Ўзбекистоннинг бошқа ҳудудларида ҳам сезилган.
Зилзила кучи 3-3,5 балл атрофида бўлди.
Зилзила эпимаркази Тожикистонда, пойтахт Душанбе шаҳридан 296 километр шимоли-шарқда, Ишқошим яқинида 100 километр чуқурликда жойлашган. Марказда зилзила кучи 6,1 баллни ташкил этган.
Зилзила Тожикистон ва Ўзбекистоннинг шарқий ҳудудларидан ташқари, Покистон, Афғонистон ва Ҳиндистон шимолига ҳам таъсир қилган.