Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Хонобод шаҳри «Водий туризм маскани»га айлантирилади
Андижон вилоятида кейинги беш йилда хизмат кўрсатиш соҳасида 80 мингдан зиёд янги иш ўринлари яратилади ва хизматлар ҳажми 3 баробар ошади. Бу ҳақда Шавкат Мирзиёев маълум қилди.
“Бўстон, Шаҳрихон, Асака, Олтинкўл, Андижон, Хўжаобод туманлари ҳудудларидан ўтган халқаро автомагистрал бўйида 160 та хизмат кўрсатиш ва савдо объектлари ташкил этиш ҳисобига 1,5 мингта янги иш ўринлари яратилади.
Вилоятда кейинги беш йилда туризм соҳасини ривожлантириш мақсадида, 25 та меҳмонхона, 60 та кўнгилочар ва дам олиш масканлари ташкил этилади. Масалан, Хонобод шаҳрида “Афсона – 2” дам олиш маскани, Шаҳрихон туманида “Ҳунармандлар маркази” ташкил этилади.
Хонобод шаҳрини “Водий туризм маскани”га айлантириш учун, Кампирравот маҳалласида бўш турган 66 гектар майдонда “Сунъий кўл” ва дам олиш маскани барпо этилади. Бу ерда камида 800 та иш ўрни ташкил этилади, йилига 300 минг нафар аҳолининг дам олиши учун имконият яратилади. Ушбу масканнинг инфраструктураси давлат ҳисобидан амалга оширилади.
Шунингдек, Хўжаобод туманидаги “Имом ота” туризм қишлоғи доирасида 20 та оилавий меҳмон уйи ва экотуризм дам олиш маскани ташкил этилади.
Буларни амалга ошириш учун, алоҳида дастур ишлаб чиқилиб, хорижий туристлар сонини камида 15 минг, маҳаллий сайёҳларни 1,4 миллион нафарга етказиш чоралари кўрилади.
Умуман олганда, келгуси беш йилда Андижон вилоятини иқтисодий ва ижтимоий ривожлантириш учун давлат ҳисобидан 40 триллион сўм ажратилади”, деди президентликка номзод.
Мавзуга оид
09:42 / 14.02.2026
2025 йилда сабзавот етиштиришда Андижон вилояти етакчи бўлди
09:19 / 14.02.2026
Андижонда 1 млн долларлик “мефедрон” нарколабораторияси фош этилди
10:11 / 13.02.2026
Андижонда тадбиркорни қотил ёллаб ўлдирмоқчи бўлган шахслар ушланди – ДХХ
22:24 / 12.02.2026