Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Ўзбекнефтгаз» геологик қидирув ва бурғилаш ишлари учун «Газпромбанк» маблағларини жалб этади
«Ўзбекнефтгаз» АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаев Москвага ташрифи доирасида «Газпромбанк» Бошқаруви раисининг ўринбосари Алексей Белоус билан музокаралар ўтказди.
Музокара давомида Ўзбекистонда амалга оширилаётган 2017–2021 йилларда углеводород ишлаб чиқаришни кўпайтириш дастурининг иккинчи босқичини молиялаштириш доирасида Россия банки маблағларини жалб қилишнинг асосий шартлари муҳокама қилинди.
Шу билан бирга, «Газпромбанк» АЖ билан 100 миллион доллар миқдорида олдиндан молиялаштириш ва Россия молия институтлари синдикати билан биргаликда ишлаб чиқилган 180 миллион доллар миқдоридаги узоқ муддатли кредитни ажратиш масалалари кўриб чиқилди.

Томонлар қўшма лойиҳалар кўламини ва уларнинг республика учун аҳамиятини инобатга олган ҳолда, ҳар икки томон учун ҳам энг мақбул шартларга эришиш зарурлигини келишиб олдилар.
Геологик қидирув ва бурғилаш ишларини, шунингдек, углеводород қазиб чиқаришни кўпайтириш дастурларини амалга ошириш учун «Газпромбанк» маблағларини жалб этишнинг асосий шартлари белгилаб олинди.
Таъкидлаш жоизки, «Газпромбанк» «Ўзбекнефтгаз» АЖнинг кўп йиллик ва ишончли ҳамкори бўлиб, «Шўртан газ кимё комплексининг тозаланган метани негизида синтетик суюқ ёқилғи ишлаб чиқариш», «Шўртан газ кимё мажмуаси ишлаб чиқариш имкониятларини кенгайтириш», «Сечанкўл», «Оқжар» ва «Чимбой» инвестиция блокларида табиий газ қувурларини ўтказиш, шунингдек, «Ўрга», «Оқчалак» ва «Чандир» гуруҳи конларини ишлаб чиқиш каби инвестиция лойиҳаларини молиялаштиришда иштирок этади.
“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати Ⓣ
Мавзуга оид
11:37 / 19.12.2025
Нефт-газ соҳасида кутилган натижаларга эришилмаяпти — Қўчқоров
20:28 / 17.12.2025
«Ўзбекнефтгаз» Трампга яқин экани айтиладиган лобби компания билан 5 йиллик шартнома имзолади
18:59 / 17.12.2025
Абдуғани Сангинов “Ўзбекнефтгаз” раиси этиб тайинланди
12:30 / 12.12.2025