Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Найрангбозлиги иш бермади
1 февраль куни Тошкент вилояти ИИБга вилоят Божхона бошқармасидан тушган ҳужжатларга кўра, 2017 йил 23 декабрь куни Қозоғистон Республикасидан Ўзбекистон Республикасига Чиноз тумани Яллама қ.ф.й. ҳудудида жойлашган “Яллама” чегара божхона пости орқали кириб келган, Қозоғистон Республикаси фуқароси, Олмаота вилояти Талгарский тумани Ленин кўчаси 21-уйда яшовчи, 1980 йилда туғилган Р.Е. бошқарувидаги “Камаз”, русумли тиркамаси бўлган юк автомашинаси божхона постидан ўтказилган.
Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабар бермоқда.
Тезкор кузатувга олинган ҳолда товарлар импорт режимига божхона расмийлаштирувини амалга ошириш учун Жиззах вилояти ҳудудида жойлашган “Жиззах” ТИФ божхона постига йўналтирилган бўлсада, божхона органлари белгилаб берган транспорт ҳаракати йўналишидан ҳайдовчи Р.Е. томонидан ўзбошимчалик билан ўзгартирилиб, Зангиота тумани Улуғбек маҳалласида жойлашган “Товуқ” фермаси ҳудудига кириб келганида, автомашина юкхонаси текширилганида юк ҳужжатларида кўрсатилган синтетик мато ва парда жиҳозлари товарлари умуман йўқлиги, унинг ўрнига 37.324 дона аёллар, эркаклар, болалар кийим-кечаклари, 41 дона аёллар сумкалари, 33 дона кўзойнаклар, 240 дона мобиль телефон ғилофлари ва 9 жуфт аёллар оёқ кийимлари борлиги аниқланганлиги кўрсатилган.
Мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
10:30 / 13.01.2026
Чотқол тизмасида қор кўчиш хавфи эълон қилинди
08:40 / 10.01.2026
6 та постда транспорт текшируви синов тариқасида чегара қўшинларига берилди
11:15 / 07.01.2026
Ижтимоий тармоқларда “Мусодара товарлар” номли сохта гуруҳлар ташкил этиб, фирибгарлик қилган шахслар ушланди
08:21 / 26.12.2025