Жаҳон | 09:20 / 22.07.2025
9434
2 дақиқада ўқилади

Ҳарбий тарихчи: Украинадаги уруш ҳеч қачон тугамаслиги мумкин

Ҳарбий тарихчи Маркус Койппнинг фикрича, «уруш Россия учун идеал бизнес моделидир». Унинг географик қўшнилари келажакда босқинчилик хавфи туфайли ўз чегараларини мустаҳкамлаши керак.

Маркус Койпп Фото: DW

Агар Россия ҳарбий ҳаракатлар интенсивлигини пасайтирса ва вазиятни жуда узоқ вақт давом этадиган ҳарбий тўқнашувлар даражасига туширса, Украинадаги уруш ҳеч қачон тугамаслиги мумкин. Бу фикрни Австриянинг Kurier газетасига берган интервюсида немис ҳарбий тарихчиси Маркус Койпп айтди. У ҳолда, Россия ва Украина ўртасида «абадий қон тўкиладиган чегара» пайдо бўлади, деб ҳисоблайди у.

«Россия учун уруш идеал фаолият усули, жамиятнинг идеал моделидир», — деб ишонади у. «Уруш унга (Россия президенти Владимир Путин) одамларни сафарбар қилиш имконини беради. Уруш туфайли у иқтисодиёт ва жамият устидан тўлиқ назоратга эга. Бу Россия энди тинч ҳаётга қайтолмайди. Иқтисодий жиҳатдан у жуда тез парчаланади. Жамият эса ўз-ўзидан савол беради: биз аслида нима учун ўлгандик?»

Кейинроқ интервюда Kurier суҳбатдоши Украинадаги уруш охир-оқибат тугаса ҳам, Россия ўзининг жангари сиёсатидан чекинмайди, деган фикрни билдирди. «Украинадаги уруш охир-оқибат тугаса ҳам, бу Россия бундай сиёсатдан чекинади, дегани эмас. Аксинча. Агар уруш бизнес модели бўлса, Россия доим душманга муҳтож. Унга ҳар доим жанг майдони ёки босқинчилик нишони керак».

Россия раҳбарияти ҳақида гапирар экан, ҳарбий тарихчи уни «авторитар, милитаристик режимнинг кўплаб тимсолларидан бири» деб атади. «У қачон ўлади, қандай ўлади — у деразадан йиқиладими ёки табиий ўлим билан ўладими — бунинг умуман аҳамияти йўқ — кейингиси бу етакчилик муҳитидан келади ва ҳамма нарса худди шу услубда давом этади».

Тайёрлаган:  Отабек Матназаров

Мавзуга оид