Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ислом Каримов ҳақида бадиий фильм суратга олинади
Жиззахлик бир гуруҳ ижодкорлар томонидан Ўзбекистоннинг Биринчи Президенти И. А. Каримовнинг ёрқин хотирасига бағишланган «Ишонч» деб номланган бадиий фильмни суратга олиш учун тайёргарлик ишлари бошлаб юборилди. Бу ҳақда Sangzor.uz нашри хабар бермоқда.
Ушбу фильм “Ўзбеккино” миллий агентлиги Жиззах вилояти ҳудудий бўлими раҳбарлигида суратга олинади. Фильмнинг ғоя муаллифи Равшанбек Йўлдошев, сценарий муаллифи Ханифа Йўлдошева.
“Ўзбекистонни кўп йиллар бошқарган бу инсонни хотирлаш, улар томонидан амалга оширилган ишларни келажак авлодга бадиий кино орқали етказиш бугун энг долзарб вазифалардан саналади”, - дейди ғоя муаллифи Р.Йўлдошев.
Айни пайтда мазкур фильм ғояси Ўзбекистон Республикаси интеллектуал мулк агентлиги давлат унитар корхонасининг №000376 сонли муаллифлик ҳуқуқи гувоҳномасига эга.
Фильм режиссёри ва актёрлар ҳақида батафсил маълумот берилмаган.
Мавзуга оид
10:54 / 18.12.2025
Жиззахда иккита юк машинаси тўқнашувида бир киши ҳалок бўлди
13:55 / 11.12.2025
Жиззахда бедарак йўқолган ИИБ ходими Бўстонлиқдан топилди. У фирибгарликда гумонланмоқда
22:21 / 06.12.2025
Хитойлик инвесторлар Жиззахдаги волфрам конини ишга туширмоқда
14:14 / 02.12.2025