Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларига 10 минг доллардан мукофот пули берилади
Президент Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларини рағбатлантириш тўғрисидаги фармонни имзолади. Унга кўра, уруш қатнашчиларига 10 минг доллардан, Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларига тенглаштирилган шахсларнинг ҳар бирига 25 млн сўмдан бир марталик пул мукофоти берилади.
Фото: Kun.uz
«Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларини рағбатлантириш тўғрисида»ги президент фармони қабул қилинди.
Ҳужжатга кўра, 9 май – Хотира ва қадрлаш куни умумхалқ байрами сифатида кенг нишонланади, шунингдек, Иккинчи жаҳон урушида қозонилган ғалабанинг 80 йиллиги муносабати билан уруш қатнашчилари ва ногиронлари, уларга тенглаштирилган шахслар ҳамда 1941–1945 йиллардаги уруш давридаги меҳнат фронти қатнашчилари моддий рағбатлантирилади.
Бир марталик пул мукофоти белгиланди:
- Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари ва ногиронларининг ҳар бирига 10 минг АҚШ доллари миқдорида;
- Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларига тенглаштирилган шахсларнинг ҳар бирига 25 миллион сўм миқдорида;
- 1941–1945 йиллардаги уруш давридаги меҳнат фронти қатнашчиларининг ҳар бирига 3 миллион сўм миқдорида.
Мазкур фармонни бажариш билан боғлиқ бўлган сарф-харажатлар республика бюджети маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари Мудофаа вазирлиги, Давлат хавфсизлик хизмати, Ички ишлар вазирлиги, Миллий гвардия, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Маданият вазирлиги, Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги, Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси, Республика Маънавият ва маърифат маркази, Ўзбекистон фахрийларининг ижтимоий фаолиятини қўллаб-қувватлаш «Нуроний» жамғармаси билан биргаликда Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари ва ногиронларига ушбу пул мукофоти тантанали ҳамда байрамона вазиятда топширилишини таъминлайди.
Фармоннинг ижросини назорат қилиш бош вазир Абдулла Арипов зиммасига юкланди.
Мавзуга оид
20:45 / 01.05.2025
Ўзбекистонда II жаҳон уруши қатнашчилари ва уларга тенглаштирилган фахрийлар сони маълум қилинди
20:36 / 19.02.2025
Иккинчи жаҳон урушида қозонилган ғалабанинг 80 йиллиги ҳамда «Хотира ва қадрлаш куни» кенг миқёсда нишонланади
09:56 / 08.10.2023
«Калининлар иши» – СССРда уруш фахрийларини ўлдириб, орденларни олиб кетиб сотган эр-хотин қандай ушланганди?
16:13 / 07.05.2023