Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Бахмутда ҳалок бўлган аскарлар ва ертўлада яшаётган одамлар. Уруш суратлари
Урушнинг 284-куни. Асосий маълумотлар:
- Украина қуролли кучлари «Грузин легиони»нинг олти нафар ҳарбийси Бахмут учун жанглар вақтида ҳалок бўлди. Бахмут йўналишида Украина қуролли кучлари россиялик ҳарбийлар ҳужумини қайтармоқда, бу йўналишда асосан «Вагнер» жангчилари ҳаракатланмоқда;
- Америка разведкаси ҳисоблашича, Россия ўқ-дориларини ишлаб чиқарилаётганидан тезроқ сарфламоқда;
- АҚШ разведкаси Украинада ҳарбий ҳаракатлар суръати пасайишини кутмоқда. Америкадаги Урушларни тадқиқ этиш институти эса аксинча, қиш келиши билан Украина шарқида юриш амалиётлари кучайишини прогноз қилмоқда;
- Днепрнинг чап соҳилига ҳам Украина байроғи ўрнатилди. Бу ҳақдаги видео Украина қуролли кучларининг «Карлсон» номли махсус бўлинмаси томонидан эълон қилинган;
- Курск ва Белгород областлари губернаторлари чегарадаги аҳоли яшаш манзиллари ўққа тутилгани ҳақида хабар берди. Регионлар раҳбарларининг сўзларига кўра, қурбонлар ва жабрланганлар бўлмаган;
- Украина қуролли кучлари Украина православ черковининг Россия тажовузини қўллаб-қувватлаган вакилларига санкция қўллади.
Қуйида 4 декабр куни Украинанинг турли ҳудудларида олинган суратлар.
Кун кадри. Бахмутда ҳалок бўлган украин аскарлари
Ҳарбий шифокорлар Донецк области Бахмут шаҳри атрофидаги жангларда ҳалок бўлган икки украин жангчиси жасадини фронтдаги дала ҳоспиталига ўтказишга тайёрламоқда. Асосан «Вагнер» гуруҳи ёлланма жангчиларидан иборат Россия қўшини шаҳарга юриш қилишда давом этмоқда. Украина қуролли кучлари Бош штаби маълумотларига кўра, украиналик ҳарбийлар ҳужумларни қайтаришга муваффақ бўлмоқда ва россияликлар катта йўқотишларга учрамоқда. Бундан ташқари, РБК Украина нашри Бош штаб ва Америкадаги Урушларни тадқиқ этиш институтига асосланиб берган маълумотига кўра, Бахмут ҳудудида россиялик ҳарбийлар Украина томонида туриб жанг қилган олти нафар грузин ҳарбийсини ўлдиришган.
Бахмутликларнинг ертўладаги ҳаёти
Бахмут атрофидаги посёлкалардан бирида ёнғин
Ивановское посёлкасидаги уйлардан бирида яшовчиларнинг эҳтиётсизлиги туфайли ёнғин чиққан.
Озод этилган Херсон манзаралари
Evgeniy Maloletka / AP / Scanpix / LETA
Evgeniy Maloletka / AP / Scanpix / LETA
Киевдаги черковда чироқ ёруғидаги ибодат
Efrem Lukatsky / AP / Scanpix / LETA
Efrem Lukatsky / AP / Scanpix / LETA
Мавзуга оид
21:32 / 16.01.2026
Украинада янги коррупцион можаро. Нишонда – Тимошенко
20:49 / 16.01.2026
Америка инвестиция фонди Россия империяси қарзлари бўйича Россиядан 225 миллиард доллар талаб қилди
19:12 / 16.01.2026
Киевда юзлаб кўп қаватли уйлар иссиқлик ва светсиз қолди (фотолар)
13:40 / 16.01.2026