Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Минглаб фаластинликлар Исроил армияси билан тўқнашди. Қурбонлар ва 500дан ортиқ жароҳатланганлар бор
Фото: CNN
Ғазо сектори билан чегарада Исроил армияси фаластинликлар билан тўқнашди. Jerusalem Post хабарига кўра, қуролли тўқнашув оқибатида 6 нафар фаластинлик ҳалок бўлган.
Нашрда ёзилишича, 500дан ортиқ киши ушбу тўқнашув оқибатида жабрланган.
Ғазо сектори Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотига кўра эса жароҳатланганлар сони 420 нафар атрофида.
Исроил Мудофаа армияси маълумотига кўра, 17 минг фаластинлик ҳужум уюштирган.
Исроил армияси маълум қилишича, 30 март куни Ғазо сектори билан чегарада яна бир фаластинлик фермер ўлдирилган, бир неча киши жароҳатланган.

Бундан олдинроқ, Исроил ва Ғазо сектори чегарасида минглаб фаластинликлар норозилик намойиши уюштиргани хабар қилинганди.
Мавзуга оид
20:24 / 12.01.2026
Эрон ҳукумати намойишларни тўлиқ назоратга олганини маълум қилди
21:29 / 09.01.2026
Исроил: Трампнинг Ғазо бўйича Тинчлик кенгашини Николай Младенов бошқаради
12:47 / 09.01.2026
Исроил Ғазога яна зарба берди: 13 киши ҳалок бўлди
11:37 / 07.01.2026