Light | 17:30 / 07.08.2018
28541
9 дақиқада ўқилади

Пассив даромад нима? У орқали яхшигина пул ишласа бўлади

Кимдир  қўшимча пул ишлаб топиш имкониятини изласа, унга кўпинча вақтинчалик иш топиш бўйича маслаҳат беришади. Бироқ бунинг учун сизда вақт ва куч бўлмаса-чи? Мазкур ҳолатда пассив тушум– сиз томондан кам вақт куч сарфлаб пул ишлаш усулларини топишингиз керак бўлади.

Фото: Pixabay

YouTube учун видеороликлар тайёрланг

Ушбу соҳа жуда тез ривожланяпти. Сиз исталган категория – мусиқали, таълимга боғлиқ, комедия, кинолар шарҳи каби йўналишларда роликлар суратга олишингиз ва уни YouTube’га жойлаштиришингиз мумкин. Кейин эса бу роликлар Google AdSense’га уланса, уларда автоматик тарзда рекламалар пайдо бўлади. Томошабинлар ушбу рекламалар устида сичқончани босса, Google AdSense’дан пул олишни бошлайсиз.

Сизнинг муҳим вазифангиз – муносиб роликларни яратиш, уларни ижтимоий тармоқларда тарғиб этиш ва бир неча клипдан даромадни таъминлаш учун етарли миқдорни қўллаб-қувватлаш. Видеони суратга олиш ва монтаж қилиш у қадар мушкул эмас, бироқ шундан кейин жуда узоқ вақт давомида тўлиқ пассив даромад манбаига эга бўласиз.

YouTube’да омадингиз келишига ишонмаяпсизми? Мишель Фан ўзининг косметика ва расм чизишга бўлган қизиқишини видео суратга олиш билан бирлаштириб, 8 миллиондан ортиқ обуначиларга эга бўлди. Эндиликда 800 миллион доллар капитализацияга эга шахсий компаниясига асос солди.

Ҳамкорлик маркетингини синаб кўринг ва сотишни бошланг

Пассив даромаднинг бу техникаси блоглар ва фаол интернет-сайт эгалари учун кўпроқ мос келади. Қандайдир маҳсулотларни сайтингизда тарғиб этиб, қатъий белгиланган тўлов ёки савдодан фоиз олишингиз мумкин.

Бу йўл билан пул ишлаб топиш қийин эмас. Чунки ўзингиз пайқаганингиздек, кўплаб компаниялар маҳсулотларини кўпроқ жойда сотишдан манфаатдор.

Ҳамкорлик тўғрисидаги таклифларни ишлаб чиқарувчилар ёки уларнинг сайтига мурожаат қилиш орқали топиш мумкин. Реклама қилинаётган маҳсулот ёки хизмат сизга қизиқ бўлса ёки сайт мавзусига тўғри келса, ундан-да яхши.

Фото: Pixabay

Интернетда ўзингиз ишлаб чиқарган маҳсулотларни сотинг

Бу соҳада имкониятлар чексиз: сиз деярли исталган маҳсулот ва хизматни сотишингиз мумкин. Бу сиз томондан, ўз қўлингиз билан тайёрланган ёки рақамли маҳсулот  (дастурлар, DVD-дисклар ёки таълим берувчи видео) бўлиши мумкин.

Агар ўз сайтингиз ёки блогингиз бўлмаса, савдо учун соҳангизга мос ресурсдан фойдаланишингиз мумкин. Бундан ташқари, ҳамкорлик битимини тузиб, мавзуга мос сайтларга ёки ClickBank (рақамли ахборот маҳсулотларини сотиш учун Америка маркетплейси) каби платформалардан фойдаланишингиз мумкин.

Интернетда сотишни ўрганиб, кўп пул ишлаб топишингиз мумкин. Балки бу тўлиқ пассив тушум эмасдир, бироқ ҳар куни тонгда отланиш керак бўлган одатий ишга қараганда пассивроқ.

Блог сотиб олинг

Ҳар йили минглаб блоглар яратилади, бироз вақт ўтгач, “ташлаб кетилади”. Агар ташрифчиларининг сони кўп бўлган блогни сотиб ололсангиз, бу аъло даражадаги пассив даромад манбаига айланиши мумкин.

Кўплаб блогларда Google AdSense’дан фойдаланилади. У эса ҳар ойда сайтга жойлаштирилган реклама учун ҳақ тўлайди. Қўшимча тушумни таъминлаш учун ҳамкорлик битимларини ҳам тузим мумкин. Агар блогга эга бўлсангиз, даромаднинг ҳар икки оқими ҳам сизга тегишли бўлади.

Молиявий нуқтаи-назардан блоглар ойлик киримдан 24 марта кўпроқ суммага сотилиши мумкин. Яъни, агар сайт ойига 250 доллар ишласа, уни 3000 долларга сотиб олишингиз мумкин. Демак, 3000 доллар киритиб, ҳар йили 1500 доллар олиш имконига эга бўласиз.

Эгаси активидан халос бўлишни истаётган бўлса, сайтни арзонроққа сотиб олишингиз мумкин бўлади. Баъзи сайтларда “доимий” материаллар бўлиб, йиллар давомида ўз долзарблигини йўқотмайди ва даромад келтиришда давом этади.

Фойдали маслаҳат: Агар мана шундай сайтни сотиб олиб, уни янги маълумотлар билан тўлдирсангиз, ойлик тушум даражасини ошириш ва бироз вақт ўтгач, сайтни олинганига қараганда қимматроққа сотиш имконига эга бўласиз.

Ваниҳоят, блогни сотиб олиш ўрнига шахсий блогни яратиш. Бу ҳам фойда олишнинг яхши усули.

Фото: Pixabay

Суратларингизни интернет тармоғида фойда келтиришга мажбурланг

Суратга олишни ёқтирасизми? Агар жавобингиз “ҳа” бўлса, уни пассив кирим манбаига айлантириш мумкин. Shutterstock ва iStockphoto каби фотобанклар суратларни сотиш учун сизга платформа тақдим этишлари мумкин. Сиз сайт мижозига сотилган ҳар бир суратдан фоиз ёки қатъий белгиланган маблағни қўлга киритасиз.

Бу ҳолатда ҳар бир сурат тушумнинг яна ва яна ишлаши мумкин бўлган алоҳида манбаига айланади. Сиздан бор-йўғи портфолио яратиш, уни бир ёки бир неча платформага юклаш талаб этилади. Шу билан сизнинг фаол ҳаракатингиз якунланади. Суратларни сотиш билан боғлиқ барча техник масалалар веб-платформа ёрдамида ҳал этилади.

Электрон китоб ёзинг

Албатта, бу кўп меҳнат талаб қиладиган жараён бўлиши мумкин. Бироқ китобни ёзиб, уни савдо майдончаларига жойлаштирсангиз, у сизга йиллар давомидаги тушумни кафолатлайди. Китобни шахсий сайтда сотишингиз ёки китоб мавзусига тўғри келадиган бошқа сайтлар билан ҳамкорлик битимини имзолашингиз мумкин.

Фото: Pixabay

Ҳақиқий китоб ёзиб муаллифлик гонорарини қўлга киритинг

Электрон китоб ёзиш билан боғлиқ жараён каби бу ерда ҳам дастлаб меҳнат қилишга тўғри келади. Бироқ иш якунлангач, китоб савдога қўйилади ва у бутунлай пассив кирим манбаига айланади.

Бу айниқса китобни нашриётга сотишга муваффақ бўлинган вазиятга хос. У ҳар бир савдодан гонорар тўлайди. Ҳар бир сотилган нусхадан фоиз оласиз. Агар китоб машҳур бўлса, бу фоизлар йирик маблағга айланади. Бундан ташқари, бу тўловлар бир неча йиллар давом этиши мумкин.

ObviousInvestor.com сайтидан бўлган Майк Пайпер яқинда айнан шундай йўл тутди. У Amazon’дагина сотилган “Сармоялар тушунарли тил билан” китобини ёзди. Биринчи китоб шу қадар оммалашдики, серия ёзишга ундади. Бу китоблар жами бўлиб унга ҳар йили олти рақамдан иборат суммани олиб келмоқда.

Пассив бизнес-ҳамкорга айланинг

Бизнесни кенгайтириш учун маблағга муҳтож муваффақиятли компания ҳақида биласизми? Агар жавобингиз “ҳа” бўлса, сиз қисқа муддатли фариштага айланиб, уларга ушбу маблағни беришингиз мумкин. Компания эгасига кредит бериш ўрнига акциядан улуш сўранг. Бу ҳолатда фирма эгаси компания ишини бошқаради,сиз эса бизнесда иштирок этувчи пассив ҳамкорга айланасиз.

Фото: Pixabay

Сотадиган веб-сайт яратинг

Агар сиз бирор маҳсулот ҳақида кўпроқ маълумотга эга бўлсангиз, уни соҳага мос сайтда сотишингиз мумкин. Услуб худди ўзингиз тайёрлаган маҳсулотни сотишга ўхшайди.

Вақт ўтиши билан шунга ўхшаш маҳсулотларни қўшишингиз мумкинлигини сезасиз. Агар бу рўй берса, катта фойдага эга бўлишни бошлайсиз.

Агар маҳсулотларни бевосита ишлаб чиқарувчидан сотувчига етказиб бериш усулини топсангиз, “қўлни-қўлга уришга” ҳам тўғри келмайди. Балки бу юз фоизлик пассив пул ишлаш усули эмасдир, бироқ шунга жуда яқин.

Тавсиялар манбаига айланинг

Ҳар бир кичик бизнес савдоларни қўллаб-қувватлаш учун тавсиялар манбаига эҳтиёж сезади. Сиз доимий равишда фойдаланадиган хизматларни кўрсатувчи ва ҳамкорлик учун тавсия эта оладиган тадбиркорлар рўйхатини тузинг. Улар билан боғланинг, тавсияларга ҳақ тўлаш тизими кўзда тутилганини сўранг.

Рўйхатга таниш ҳисобчи, ландшафт дизайнерлари, электриклар – исталган одамни киритиш мумкин. Бу одамлар хизматларини ўз дўстларингиз, қариндошлар ва ҳамкасбларга тавсия этишга тайёр туринг. Одамлар билан мулоқот қилиб, ҳар бир тавсиядан комиссия олишингиз мумкин.

Фото: Pixabay

Илова яратинг

Иловалар тушуми катта даромад манбаига айланиши мумкин. Ўйлаб кўринг, бугун деярли ҳаммада смартфон бор. Иловалар одамлар ҳаётини осонлаштиради.

Шундоқ ҳам бажарадиган ишлар орқали пул ишланг

Ҳа, сиз шу пайтгача бажариб келган ишларингиз орқали ҳам фойда олишингиз мумкин. Масалан, Inbox Dollars ўйин ўйнаб, онлайн харидлар қилиб, интернетда излаб ва ҳ.к орқали пул топиш имконини беради. Swagbucks ҳам худди шу ишларни амалга ошириб, фойда олишга ёрдам беради.

Мавзуга оид