Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистонда энг кўп абитуриент талабаликка тавсия этилган ҳудудлар маълум бўлди
Қашқадарё вилояти талабаликка тавсия этилганлар сони, Бухоро вилояти салмоғи бўйича пешқадам.
Фото: Kun.uz
2023-2024 ўқув йили учун олий таълим даргоҳларига кириш тест синовлари натижаларига кўра 193 421 нафар абитуриент талабаликка тавсия этилди.
Бунда Қашқадарё вилояти энг кўп абитуриент талабаликка тавсия этилган ҳудуд бўлди. Бу кўрсаткич (доимий яшаш ҳудуди бўйича) бўйича топ-5 ҳудуд қуйидагилар:
- Қашқадарё вилояти — 20 759 нафар;
- Самарқанд вилояти — 20 421 нафар;
- Фарғона вилояти — 18 822 нафар;
- Тошкент вилояти — 15 347 нафар;
- Қорақалпоғистон Республикаси — 14 428 нафар.
Олий таълим муассасаларига кириш тест синовлари натижаларига кўра фоиз ҳисобида талабаликка тавсия этилиш кўрсаткичи юқори бўлган ҳудудлар (доимий яшаш ҳудуди бўйича):
- Бухоро вилояти — 28,32%;
- Навоий вилояти — 24,03 %;
- Хоразм вилояти — 23,95 %;
- Қорақалпоғистон Республикаси — 22,84 %;
- Тошкент шаҳри — 22,18 %.
Талабаликка тавсия этилган абитуриентларнинг тест синовида тўплаган ўртача балли 99 ни ташкил этди. Юқори натижа қайд этган ҳудудлар (доимий яшаш ҳудуди бўйича):
- Бухоро вилояти — 107,3 балл;
- Тошкент шаҳри — 105,2 балл;
- Фарғона вилояти — 104,1 балл;
- Наманган вилояти — 101,2 балл;
- Хоразм вилояти — 100 балл.
Мавзуга оид
18:58 / 20.12.2025
Талабалар томонидан 9 ой ичида 500га яқин жиноят содир этилган
20:56 / 06.12.2025
Ўзбекистоннинг 38та олий таълим муассасаси халқаро рейтингда ТОП-1000 таликка кирди
21:36 / 05.12.2025
Талабалар учун қишки таътил 28 декабрда бошланади
14:12 / 24.11.2025