Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Бош прокурорнинг камбағалликни қисқартириш сиёсатига масъул ўринбосари тайинланди
У туманларга бориб, камбағал оилаларни реестрга киритиш ва чиқаришнинг ҳаққонийлигини ўрганади, берилаётган маблағлар етиб боришини назорат қилади. Бундан ташқари, камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича республика комиссияси тузилмоқда. 9 та иқтисодий тадқиқот марказлари ва ОТМлар илмий ёндашувлар асосида камбағалликни қисқартириш масалалари билан шуғулланади.
Фото: Kun.uz
Бундан буён Ҳукуматдан тортиб туман ташкилотигача барча бўғиндаги раҳбарларнинг кундалик иши оилаларни камбағаллик шароитидан олиб чиқиш бўлиши керак, деди президент Шавкат Мирзиёев 11 сентябр кунги селекторда.
Давлат раҳбари мутасаддиларни бу борада назорат ҳам, сўров ҳам қаттиқ бўлиши ҳақида огоҳлантирди.
Бош прокурорнинг соҳага оид қонун ҳужжатларига риоя этилиши устидан назорат учун масъул алоҳида ўринбосари тайинланди.
У ҳар ҳафта камида битта туманга бориб, камбағал оилаларни реестрга киритиш ва чиқаришнинг ҳаққонийлигини ўрганади, камбағал оилаларга берилаётган маблағлар эгасига манзилли етиб боришини назорат қилади.
Бундан ташқари, бош вазир ўринбосари бошчилигида камбағалликни қисқартириш масалалари билан шуғулланувчи комиссия тузилиши белгиланди. Ижтиимоий ҳимоя агентлиги директори унга ўринбосар бўлади.
Вилоят ва туман комиссияларига ҳокимлар бошчилик қилади.
Комиссия ҳар бир вилоятда биттадан тумандаги ишларни ҳафталик муҳокама қилиб, бириктирилган раҳбарлар фаолиятига баҳо беради. Жойларда кўтарилган масалаларни зудлик билан ҳал қилиб боради. Камбағалликни қисқартириш бўйича режалар ижроси юзасидан ҳар ойда президентга ахборот киритади.
Шунингдек, 9 та иқтисодий тадқиқот марказлари ва олийгоҳлари ҳам илмий ёндашувлар асосида камбағалликни қисқартириш масалалари билан шуғулланиши белгиланди.
Йиғилиш давомида мутасаддиларнинг кун тартибидаги масалалар юзасидан ҳисоботлари ва режалари тингланди.
Мавзуга оид
19:56 / 07.12.2025
Ҳокимлик Нурафшонда прокуратура учун 4,5 млрд сўмга автотураргоҳ қурилаётгани ҳақидаги хабарлар бўйича изоҳ берди
12:57 / 06.11.2025
Навоий вилоятида ноқонуний мармар қазиб олиш: зарар 339 млн сўмга баҳоланмоқда
10:13 / 06.11.2025
Бош прокуратурада Рақамли технологиялар маркази ташкил этилади
14:55 / 05.11.2025