Ўзбекистон | 11:48 / 15.09.2025
6072
2 дақиқада ўқилади

Ҳафта давомида ҳарорат +20 даражагача тушади, тоғларда қор ёғиши мумкин

Ўзбекистон бўйлаб ҳаво ҳарорати пасайишда давом этади ва ҳафта ўртасида кундузи +20…+25 даража атрофида бўлади. Тошкент шаҳри ва айрим вилоятларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши кутилмоқда. 19 сентябрдан салқин ҳаво массаси яна чекина бошлайди.

Иш ҳафтаси давомида Ўзбекистон ҳудуди Жанубий Қозоғистон устидаги юқори циклон билан боғлиқ бўлган салқин ва нам ҳаво массалари таъсири остида бўлади, дея хабар бермоқда Ўзгидромет.

Душанбанинг биринчи ярмида Навоий вилояти шимолида, кечга томон, сешанба кечаси ва эрталаб Тошкент вилоятида баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин.

Фарғона водийси вилоятларида 16 сентябр куни кечқурундан 19 сентябр куни эрталабгача танаффус билан қисқа муддатли ёмғир ёғади. Республиканинг қолган ҳудудларида ёғингарчилик кутилмайди.

Тоғолди ва тоғли ҳудудларда бутун иш ҳафтаси давомида танаффус билан ёмғир ёғиши кутилмоқда. 16 сентябр куни айрим тоғли ҳудудларда ёмғир кучли ёғади. Баланд тоғларда ёмғир қорга айланиши эҳтимоли бор.

Ҳаво ҳарорати аста-секин пасаяди ва ҳафта ўртасига келиб +20…+25 даражани ташкил этади. 19 сентябрдан салқин ҳаво массалари республика ҳудудидан чекина бошлайди ва ҳарорат 23 даражага кўтарилади.

Республика бўйича баъзи жойларда шамол тезлиги 1318 метр/сониягача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин.

Тошкент шаҳрида асосан ёғингарчилик кутилмайди, фақат 15 сентябрда кечқурун, 16 сентябрда кечаси ва эрталаб қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин.

Шамол шимоли-шарқдан 38 метр/сония тезликда эсади, 1012 метр/сониягача кучайиши мумкин. Кундузи ҳаво ҳарорати +27…+29 даража бўлади, 1618 сентябрда +20…+25 даражагача пасаяди, 19 сентябрда +25…+27 даража бўлади.

Тайёрлаган:  Азиз Қаршиев

Мавзуга оид