Ўзбекистон | 18:43 / 23.02.2017
45723
1 дақиқада ўқилади

Манба ёнғин қайси биносида содир бўлганини маълум қилди

Бугун куннинг иккинчи ярмида Тошкентнинг Чилонзор туманида, «Мирзо Улуғбек» метро бекати яқинидаги бинода йирик ёнғин юз берди.

«Кун» мухбирининг воқеа жойидан хабар қилишича, ёнғин Олий хўжалик суди биноларидан бирида рўй берган.

Бундан олдинги хабарларда ёнғин суд биносига ёндош жойлашган Тошкент вилояти прокуратураси биносида рўй бергани айтилганди. Аланга чиққан вақтда бино ичида одамлар бўлганди, айнан қанча одам бўлгани аниқ эмас, ёнғин туфайли жабрланганлар бўлиши мумкин.

Ёнғин жуда кучли бўлган, айни вақтда ҳам бино тутун бурқсимоқда. Ҳудудда ўт ўчирувчилар ишламоқда.

Маълум муддат йўллар ёпилган.

Ёнғин сабаби номаълум қолмоқда. Ёнғин келтирган талофатлар миқдори ҳам маълум эмас.

Мавзуга оид