Жаҳон | 14:44 / 13.01.2023
49635
5 дақиқада ўқилади

Бахмутда асир олинаётган рус аскарлари, Харкивда музлаган жасадлар. Уруш суратлари

Украинада урушнинг 323-куни ўтди. Асосий маълумотлар:

  • Украина ҳукумати Соледарда «оғир жанглар давом этаётгани»ни маълум қилиб, «Вагнер» ХҲК асосчиси Евгений Пригожиннинг шаҳар унинг ёлланма жангчилари назоратига ўтгани ва таслим бўлишдан бош тортган юзлаб украин аскарлари ўлдирилгани ҳақидаги гапларини рад этди. РФ мудофаа вазирлигининг ҳар кунги брифингида Соледар ҳақида ҳеч нарса дейилмаган;
  • Ярадор россиялик аскарлар ҳеч қандай ҳарбий-шифокор хулосасисиз фронтга қайтариб юборилмоқда. Ҳатто оёқ-қўлларига осколка кирганлар ва ўпкасидан ўқ еганлар ҳам олдинги чиққан қайтариб юборилмоқда. Бу ҳақда «Агентство» нашри Аскарлар оналари қўмитаси масъул котиби Валентина Мельниковага асосланиб хабар бермоқда;
  • РФ президенти матбуот котиби Дмитрий Песковнинг маълум қилишича, Владимир Путин ҳарбий хизматга чақирув ёшини 30 ёшгача ошириш ғоясини «концептуал» жиҳатдан қўллаб-қувватлаган;
  • Уфада 24 ёшли ефрейтор Марсел Кандаров Украинага урушга боришдан бош тортгани учун беш йилга озодликдан маҳрум этилди. Май ойида у хизматга келмаган, сентябрда эса ҳуқуқ-тартибот идоралари томонидан қўлга олинган;
  • «Единая Россия» 2023 йилги ҳудудий сайловларга Украинага босқин иштирокчилари — собиқ ҳарбийлар ва кўнгиллиларнинг номзодларини илгари суради.

Бахмутдаги Украина қўшини

11 январ куни «Вагнер» хусусий ҳарбий компанияси жангчилари Донбасс марказида жойлашган Соледар шаҳрининг катта қисмини эгаллади. ХҲК асосчиси Евгений Пригожин эса Соледар тўлиғича Россия қўшинлари томонидан назорат қилинаётганини айтди (буни кейинроқ Америкадаги Урушларни тадқиқ этиш институти ҳам тасдиқлади), аммо Украина томони буни рад этмоқда. Ҳарбий экспертлар Соледардан кейин РФ армияси бу шаҳардан 10 километр жанубда жойлашган Бахмутни ҳам эгаллаш имкониятига эга бўлишини тахмин қилишмоқда. Бу шаҳар учун 2022 йил июлидан буён шиддатли жанглар кечмоқда. Қуйида Бахмут мудофаасидаги украиналик ҳарбийлар суратлари.

Украиналик ҳарбийлар РФ армиясининг асир тушган аскарини тинтув қилишмоқда
D​iego Herrera Carcedo / Anadolu Agency / ABACAPRESS / ddp images / Vida Press
D​iego Herrera Carcedo / Anadolu Agency / ABACAPRESS / ddp images / Vida Press
Зирҳли транспортёр ичидаги украиналик жангчилар
D​iego Herrera Carcedo / Anadolu Agency / ABACAPRESS / ddp images / Vida Press
D​iego Herrera Carcedo / Anadolu Agency / ABACAPRESS / ddp images / Vida Press
Украиналик ҳарбий врачлар Украина қуролли кучларининг ярадор жангчисини ҳоспиталга олиб киришмоқда
D​iego Herrera Carcedo / Anadolu Agency / ABACAPRESS / ddp images / Vida Press
Фронт чизиғи яқинида ҳаракатланаётган украин ҳарбий техникалари
Evgeniy Maloletka / AP / Scanpix / LETA
Libkos / AP / Scanpix / LETA
Жанглар вақтида вайрон бўлган бино олдидан ўтаётган бахмутлик кекса ёшли аёл
Libkos / AP / Scanpix / LETA
Украиналик ҳарбий врачлар автомобили
Libkos / AP / Scanpix / LETA

Запорижжя ўққа тутилиши оқибатлари

12 январга ўтар кечаси Россия ҳарбийлари Запорижжя бўйлаб ракета зарбалари йўллади. Қурбонлар ва яраланганлар йўқ, аммо хусусий сектордаги бир қанча уйлар ва инфратузилма объектлари вайрон бўлган. Қуйида ракета тушган жойларда ишлаётган қутқарувчилар ва кўнгиллилар суратлари.

Dmytro Smolienko / Укринформ / ZUMA Press Wire / Scanpix / LETA
Dmytro Smolienko / Укринформ / ZUMA Press Wire / Scanpix / LETA
Dmytro Smolienko / Укринформ / ZUMA Press Wire / Scanpix / LETA

Харкив областида россиялик аскарларнинг жасадларини қидираётган украин жангчилари 

Украиналик ҳарбий Купянск-Узловой посёлкасидан тахминан беш километр масофадаги Куриловка қишлоғи яқинида россиялик аскар жасади қолдиқларини музлаган ердан кўчирмоқда. Куриловка 2022 йил 27 сентябрида, Россия оккупациясидаги олти ойдан кейин Украина назоратига қайтарилганди. Оскол дарёсининг ғарбий соҳилидаги Купянск шаҳри 2022 йил 10 сентябрида украин қўшини томонидан озод этилганди.
Pierre Crom / Getty Images
Украиналик жангчи Куриловка яқинида ҳалок бўлган россиялик ҳарбийнинг телефонини очиб кўрмоқда
Pierre Crom / Getty Images
РФ армиясининг Купянскдан тахминан 30 километр жануби-ғарбда жойлашган Бугаевка қишлоғида вайрон қилинган ҳарбий техникаси. Бугаевка июл ойи бошларидаёқ Украина назоратига қайтарилганди
Pierre Crom / Getty Images
Муаллиф:  Азиз Қаршиев

Мавзуга оид