Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Самарқандда қайд этиш камералари қуёш энергияси қуввати билан ишлатилади
Самарқанд вилоят йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси бўлими бошлиғи Равшан Тошмуродовнинг «Самаркандский вестник» газетасига берган интервьюсига кўра, яқин кунлар ичида Самарқандда ҳам йўл ҳаракати қоидаларини бузилганини фото ва видеоқайдга олувчи тизим ишга туширилади.
«Худди Тошкентдагидек, видеокузатув камералари ва светофорлар ягона механизмга бирлаштирилади. Пойтахтдагидан битта фарқи — ушбу механизм узлуксиз ишлаб туриши учун шаҳар чорраҳаларига қуёш нуридан қувват олувчи батереялар ўрнатилмоқда», — деган Р.Тошмуродов ўз интервьюсида.
Р.Тошмуродовнинг интервьюда билдиришича, янги тизимга уланган светфорларнинг ишчи фаолиятини оптималлаштириш натижасида шаҳар йўлларнинг ўтказиш қобилияти ҳам ошади. Бу эса транспорт воситаларининг светофор билан тартибга солинган чорраҳаларда туриб қолишини 20–25 фоизга қисқартириб, чиқинди газларнинг ҳавога учишини 5–15 фоизга, ёқилғи сарфини ҳам шунчага камайишига олиб келади. Ўз-ўзидан бу шаҳарнинг экологик аҳволига ижобий улуш қўшади.
Мавзуга оид
17:23 / 17.01.2026
Фарғонада 3-, Самарқандда эса 4-синф ўқувчиси B2 сертификатини қўлга киритди
21:43 / 12.01.2026
Самарқанд шаҳри кенгайтирилади ва Самарқанд тумани тугатилади
10:01 / 07.01.2026
Самарқандда шифокорлар бемор қорнидан 200 грамм мих чиқариб олди
11:10 / 30.12.2025