Ўзбекистон | 16:05 / 03.10.2023
13094
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистон мобил интернет нархи бўйича дунёда 22-ўринни эгаллади

Ўзбекистонда мобил интернетдан фойдаланувчилар 1 гигабайт учун ўртача 0,30 доллар тўлайди. 

Фото: AP

Ўзбекистон мобил интернет нархи бўйича дунёда 22-ўринни эгаллади. Бу ҳақда Cable портали маълумот бермоқда.

Ўзбекистонда мобил интернетдан фойдаланувчилар 1 гигабайт учун ўртача 0,30 доллар тўлайди. Бу кўрсаткич бўйича мамлакат Марказий Осиёда 2-ўринни эгаллаган (дунё бўйича 22-ўрин). 

1-ўринда - 0,17 доллар билан Қирғизистон, кейинги поғоналарда - Қозоғистон (0,41 доллар), Афғонистон (1,02 доллар), Тожикистон (1,65 доллар) ва Туркманистон (11,42 доллар).

Дунё бўйлаб энг арзон мобил интернет Исроилда - 0,02 доллар. 

  • Ўзбекистон 2022 йилда дунёдаги симли интернет тезлиги бўйича рейтингда 155-ўринда бўлган. 2023 йилда натижалар ўзгариб, 131-ўринга кўтарилган. 
  • Бунда, бир йил аввалги рейтингга нисбатан 24 поғонага ўсиш бўлган. Ўзбекистондаги симли интернет тезлиги 21,67 Мбит/с экани қайд этилган.
Тайёрлаган:  Отабек Матназаров

Мавзуга оид