Light | 13:09 / 22.05.2019
48043
8 дақиқада ўқилади

Яхши маош тўланадиган дунёдаги энг ғаройиб 20 та иш ўринлари

Иш кўпинча машаққатлар жараёни сифатида қаралса ҳам ҳар доим ҳам шундай бўлиши шарт эмас. Айрим ишлар зерикарли, бошқалари эса қизиқарли ва ёқимли. Маош ҳам ажойиб!

Ҳаётингизни янада қизиқроқ қиладиган ишни топишда ёрдам бериш учун дунёдаги энг қизиқ 20 иш ўринлари рўйхатини тақдим этамиз. Аҳамиятли жиҳати, иш ҳақи ҳам яхши. Буни аввалроқ ўқимаганингиздан афсусланишингиз мумкин.

Фото: Pixabay

1. Ferrari автоулов ҳайдаш йўриқчиси (инструктор)

Бу қанчалик қизиқарли? Ferrari рули учун маош олиш.

Йилига 90 мингдан 120 минг долларгача ҳақ тўланади.

Талаб:

Профессионал пойгалардаги катта тажриба ва профессионал тайёргарлик.

2. Видеоўйинлар ўйинчиси

Худди етти кун йигирма тўрт соатдан ўйин ўйнашга бўш вақт бордек.

Талабга қараб йилига 50 минг доллар.

Талаб:

Ҳақиқатан ҳам моҳир ўйинчи бўлинг.

Видеоўйинларни ёқтиринг.

3. Оролни кузатувчи

Табиатнинг бир қисмига айланасиз.

Ёлғизлик ҳолати юзага келиши мумкин.

Оролдаги шахсий саргузашт

Йилига 100 минг доллар ҳақ тўланади.

Талаб:

Яхши сузувчи кўникмасига эга бўлиш.

Сув спорти турларига қизиқиш.

Саргузаштларни севиш.

Оролни оммага танитиш ва штаб-квартирага ҳафталик ҳисобот бериш учун одамлар билан ёзма шаклда мулоқот қилиш.

4. Таом услубчиси

Бу қанчалик қизиқарли?

Истеъмол қилинадиган егуликларни санъат асарига айлантиринг. Бунинг учун уларни журнал ва овқат тайёрлаш китоблари учун фотосессияларга тайёрланг.

Эҳтимол, бирор нозик товуқни тозалашга тўғри келар. Энг муҳими, жами «пардоз-андоз» ва «кийим-кечак»дан кейин у ҳали ҳам яхши ҳолатда бўлиши керак.

Қанча маош  тўлашади? Йилига 77 минг доллар.

Талаб:

Аъло даражадаги эстетик ҳиссиёт.

Таом ҳақидаги чуқур билимлар.

Фото: Pixabay

5. Овоз актёрлари

Бу қай даражада қизиқ?

Кулгили овозлар чиқариб, пул ишланг.

Студияда ўзингиз истаган кийимни кийинг (тунги кийим, костюм)

Қанчалик яхши ҳақ тўлашади? Тажрибага қараб 80 минг долларгача.

Талаб:

Аъло овоз ва овозни яхши назорат қилиш.

6. Портламаган қурол захиралари техниги (сапёр)

Портлаш учун пул олинг.

Йилига 150 минг доллар ҳақ тўланади.

Талаб:

Сапёрнинг профессионал малакаси

7. Одобли хакер

Бу қанчалик қизиқарли? Компьютер тизимларини қонуний бузиш учун ишга ёллаш (ва бу билан фахрланиш).

100 мингдан 140 минг долларгача хизмат ҳақи берилади.

Талаб:

Сертификатланган малака

Малакага эга синовчининг ахборот хавфсизлигини таъминлаш бўйича глобал сертификати (GIAC)

Хавфсизлик бўйича мутахассис малакаси

8. Кроссвордлар муаллифи

Бу қанчалик қизиқ? Ўзингизнинг шахсий кроссвордингизни тузинг.

Йилига 70 минг доллар хизмат ҳақи берилади.

Талаб:

Луғат соҳасидаги кенг билимлар

Тиғиз жадвалга амал қилиш кўникмаси

9. Видеоўйинлар дизайнери

Ўз ижодий салоҳиятингизни очинг ва шахсий видеоўйин яратинг.

Тажрибага қараб йилига 80 минг долларга яқин пул берилади.

Талаб:

Видеоўйинлар дизайнери ёки информатика соҳасида дипломга эгалик.

Видеоўйинлар бўйича билимлар ва кучли истак.

Фото: Pixabay

10. Блимп учувчи

Ёрқин дирижаблда куни бўйи учинг ва ойлик маошга эга бўлинг.

Йилига 70 минг доллар ҳақ тўланади.

Талаб:

1200 соатдан кўпроқ учиш тажрибаси

Малакали учиш йўриқчисининг сертификати

Тижорат рейтинги

11. Ўйинчоқлар дизайнери

Болаликдаги орзуни амалга оширинг ва болалар учун ўйинчоқлар яратинг.

Бунинг учун йилига тахминан 70 минг доллар ҳақ тўлайдилар.

Талаб: ўйинчоқлар дизайни билан боғлиқ исталган соҳадаги даража.

Ўйинчоқлар ва уларнинг болаларни бахтли қилишига нисбатан катта илҳом.

12. Башоратлар ёзилган печеньелар учун ёзувчи

Бу қай даражада қизиқарли? Ўз ақл ва донишмандлигингизни ўзгаларга бирор нарсани ўргатадиган нарса ёзиш орқали намойиш этинг.

Бунинг учун йилига 70 минг долларгача ҳақ тўланади.

Талаб:

Ғояларнинг жуда кўп бўлиши. Ҳар йили ишлаб чиқариладиган 3 миллиард дона печенье ижобий фикрга эгалигига ишонч ҳосил қилиш учун самарадор одам бўлишингиз лозим.

13. Ҳолливуд каскадёри

Ўзингизни кинотеатр экранларида томоша қилинг ва томошабинларнинг олқишларига сазовор бўлинг.

Бунинг учун йилига 100 минг долларгача ҳақ тўлашади. Бу фильмнинг миқёси, тажрибаси ва трюклар характерига боғлиқ.

Талаб:

Каскадёрлар гильдиясининг аъзоси бўлиш.

Аъло даражали жисмоний тайёргарлик.

14. Диснейленд юзи

Бу қай даражада қизиқарли? Диснейленд қаҳрамонига айланиш ҳақида ҳеч ўйлаб кўрганмисиз? Болалигингиздаги севимли мультфильм қаҳрамони кийимини кийинг ва улар учун ўйнанг.

Бунинг учун йилига 32 минг долларгача ҳақ тўлашади.

Талаб:

Бўйнинг баландлиги

Ўзини мультфильм қаҳрамони каби тута олиш

Болаларни севиш ва билиш, уларнинг эҳтиёжларини қондириш.

Фото: Pixabay

15. Озиқ-овқат танқидчиси

Бу қай даражада қизиқарли?

Тўлиқ бепул тушлик. Қаерда овқатланиш ва пул сарфи ҳақида умуман бош қотирмайсиз.

Ошпаз ва хизматчилар сизда таассурот қолдиришга интилишади.

Бунинг учун қанча ҳақ тўлашади?

Йилига 47 минг доллар

Талаб:

Таомлар бўйича яхши билимга эга бўлиш ва таъм ҳамда ҳидни сезиш.

Ресторандаги иш жараёни билан таниш бўлиш.

Аъло даражадаги мулоқот қилиш (ёзма) кўникмалари.

Деталларга аҳамиятли бўлиш.

16. Музқаймоқ дегустатори

Бу қай даражада қизиқарли? Кишига хурсандчилик бахш этадиган ширинликнинг чекланмаган миқдордалиги.

Бунинг учун йилига 60 минг доллар ҳақ тўлашади.

Талаб:

Озиқ-овқатлар соҳасида даражага эга бўлиш.

Музқаймоқни севиш (чунки уни деярли ҳар куни истеъмол қилишингизга тўғри келади).

17. Пойгачи

Бу касб қай даражада қизиқарли? Пойга машинасининг хусусиятларини диққат билан кузатиш ва ҳайдовчи билан мулоқот қилиш. Аслида сиз ҳам пойганинг бир қисмисиз!

Бунинг учун йилига 134 минг доллар ҳақ тўлашади.

Талаб:

Математика ва физикадан даражага эга бўлиш.

Юқори босим остида ишлаш қобилияти, чунки жавобнинг ярим сонияга кечикиши ҳам аҳамиятга эга

Саноатни яхши тушуниш

18. Сомелье

Шароб ичинг ва уни одамларга тавсия этинг

Шаробнинг янги турларини топиш учун дунё бўйлаб саёҳат қилинг.

Бунинг учун йилига 40 минг долларгача ҳақ тўланади. Бироқ сомелье бўйича етук мутахассис йилига 150 минг долларгача ҳақ олади.

Талаб:

Шароб ҳақидаги кенг билимлар

Таъм ва ҳидга сезгирлик

Аъло даражадаги мулоқот кўникмалари

19. Ижтимоий тармоқлар мутахассиси

Бу қай даражада қизиқарли? Бўш вақтингизда Facebook, Twitter ва Instagram’ни кузатсангиз ҳам эндиликда бунинг орқасидан маош оласиз.

Бунинг учун йилига тажриба ва мажбуриятлардан келиб чиққан ҳолда 55 мингдан 83 минг долларгача ҳақ тўлашади.

Талаб:

Сўнгги қоидалар ва ижтимоий тармоқлардаги турли платформаларни билиш.

Маркетингдаги кенг билимлар.

Фото: Pixabay

20. Радио ва телевидение сухандони

Бу қай даражада қизиқарли?

Жонли эфирда ишлаш адреналинни таъминлайди.

Машҳур кишилар, сиёсатчиларни учратиш ва улардан интервью олиш имконияти

Кўп ҳолларда сизни бепул овқатланиш ва турли тадбирларга таклиф этишади.

Бунинг учун йилига 45 минг долларгача ҳақ тўланади.

Талаб:

Журналистика, радиоузатиш ва аралаш соҳаларда даражага эга бўлиш

Айрим ҳолларда махсус билимлар талаб этилади

Аъло даражадаги мулоқот ва катта босим остида ишлаш имконияти (масалан, Ҳолливуд юлдузи билан ҳаяжонланмайсиз ва дудуқланмайсиз).

Тайёрлаган:  Дилшод Аскаров

Мавзуга оид