Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон евробондларни жойлаштиришдан тушадиган маблағни қандай сарфлаши айтилди
Фото: newtribeng.com
Ўзбекистон евробондларни жойлаштиришдан тушган маблағларни биринчи навбатда инфратузилма лойиҳаларини молиялаштиришга йўналтиради. Бу ҳақда республика Молия вазирлиги бўлим бошлиғи Темур Малик Нарзиқулов маълум қилди, деб хабар бермоқда Kun.uz мухбири.
«Молия вазирлиги суверен облигациялар эмиссиясидан сўнг, маблағларни асосан инфратузилма лойиҳалари учун йўналтиришни режалаштирмоқда», - деди у бугун Тошкентда бўлиб ўтаётган «Ўзбекистон Республикаси капитал бозори» халқаро конференциясида.
Унинг сўзларига кўра, молиялаштириш учун устувор йўналишлар - арзон уй-жой, автомобиль йўллари қуриш, реконструкция қилиш ва капитал таъмирлаш, ичимлик сув таъминотини яхшилаш, шаҳарларни ободонлаштириш. Олинган маблағлар стратегик аҳамиятга молик бошқа инвестиция лойиҳалари учун ҳам йўналтирилиши мумкин, дея қўшимча қилиб ўтди амалдор.
«Шунингдек, кўплаб хорижий экспертларда, айниқса ОАВда суверен облигациялар чиқарилиши бюджет дефицитини қоплаш учун керак бўлганига доир тасаввур пайдо бўлганини қайд этиб ўтиш лозим. Шуни айтиб ўтмоқчиманки, бу ҳолатда биз маблағларни ушбу мақсадлар учун ишлатишни режалаштирмаяпмиз», - деди Молия вазирлиги вакили.
Мавзуга оид
09:08 / 23.12.2025
Ўзбекистон капитал бозорида замонавий молиявий инструментлар жорий этилади
11:26 / 28.11.2025
Ўзбекистонда “очиқ банкинг” тизими жорий этилади
18:56 / 12.11.2025
Миллионерлар сони кўп бўлган мамлакатлар рейтинги тузилди
18:33 / 12.11.2025