Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Grand Pharm энг фаол ходимларни автомобиллар билан тақдирлади

Grand Pharm компанияси 31 январь куни Тошкент шаҳридаги бош офисида ўзининг фаол ходимларини муносиб совғалар билан тақдирлади. Шу куни республика бўйлаб самарали меҳнат қилган учта энг яхши филиал вакилларига автомобиллар совға қилинди. Натижаларга кўра, 2018 йилда сотув ҳажмининг ортишига катта ҳисса қўшган Фарғона, Бухоро ва Хоразм вилояти филиаллари энг яхши учлик деб топилди.

Фарғона вилояти филиали раҳбари Жаҳонгир Умаров (биринчи ўрин):
"Grand Pharm препаратлари жуда ҳам ҳамёнбоп ва сифатли бўлганлиги сабабли халқ томонидан яхши қабул қилинмоқда. Фарғона вилояти ўтган йилнинг якунларига кўра сотув ҳажми бўйича биринчи ўринни қўлга киритдик. Бу албатта бизни рағбатлантириб, жорий йилда янада кўпроқ ишларни амалга оширишимизга ёрдам беради".
Бухоро вилояти филиали раҳбари Санжар Қурвоналиев (иккинчи ўрин):
"Бухоро вилояти ўтган 2018 йилда самарали меҳнат қилиб, компания умумий сотув ҳажмининг 15 фоизини ташкил этди. Бу жуда ҳам яхши кўрсаткич. Бугун бизга машинанинг калити топширилди. Бу эса зиммамизга яна катта масъулиятни юклайди. Бизнинг асосий режамиз - 2019 йилда дорихоналар сонини ошириш ва фаолиятимизни кенгайтиришдир".
Хоразм вилояти филиали менежери Нурбек Сапаев (учинчи ўрин):
"Тинимсиз саъй-ҳаракатлар натижасида бугун бизнинг Хоразм вилояти вакиллари компания томонидан автомашина калити билан тақдирланди. Бу биз учун янги йилда янада кўпроқ меҳнат қилиб, сифатли хизмат кўрсатиш ҳамда қулай етказиб беришни таъминлашга янада кўпроқ илҳом беради. Жорий йилда биз ишчилар сонини кенгайтириб, аҳолини керакли дори маҳсулотлари билан ўз вақтида таъминлашни режа қилганмиз".

Бундан ташқари, компания қолган фаол ходимларга рағбатлантирувчи совринлар сифатида телефон, планшетлар ҳамда дам олиш зоналарига бепул йўлланмалар ҳам ҳадя этди. Ҳар бир ҳудудий филиалга эса совутгич, микротўлқинли печ, телевизорлар улашилди. Бу албатта малакали ходимларни янада самарали меҳнат қилиб, жорий йилда ҳам яхши натижаларни қайд этишларида муҳим рол ўйнайди.

Тақдирлаш маросимидан сўнг, давра суҳбати ташкил этилиб, унда фирма раҳбарияти ҳамда ходимлари иштирокида 2018 йил сарҳисоби муҳокама қилинди. Шунингдек, 2019 йилда амалга ошириладиган режа ва таклифлар ўрганиб чиқилди.
Маълумот ўрнида: Grand Pharm компанияси 2017 йил cентябрь ойида ташкил топган бўлиб, Ўзбекистон аҳолиси учун сифатли дори воситалари олиб келиш ҳамда маҳаллий ишлаб чиқувчиларнинг маҳсулотларини республикамизнинг барча чеккаларигача етказиб бериш билан шуғулланиб келмоқда. Компания эндигина иш бошлаган вақтда ходимлар сони 6 та бўлган бўлса, ҳозирда улар 730 дан ортиқ кишини ташкил этади. Бу эса Grand Pharm ўз фаолияти давомида қисқа муддат ичида аҳоли учун катта иш ўринлари яратганлигини билдиради.
Шу билан бир қаторда компания махсус коллеж ва фармацевтика олийгоҳи битирувчиларини иш билан таъминлашга, уларни ўқиш даврида амалиёт ўтишлари учун барча шароитларни яратиб беришга ёрдам бериб келмоқда.
Ҳозирда компания билан ҳамкорлик қилувчи маҳаллий ишлаб чиқарувчилар сони 2018 йил 4-чораги сарҳисобига кўра 143 га етди. 2018 йилда мавжуд дорихоналар сони 203 тани ташкил этган бўлса, жорий йилда ушбу кўрсаткич 750 ни ташкил этади.
Логистика бошқармаси эса фирманинг махсус автомашиналарида юртимизнинг энг олис ҳудудларига хам керакли дори воситаларини тезда етказиб бериш имкониятига эга.

Фирма 2019 йилда барча вилоятлар бўйлаб ходимлар ҳамда дорихоналар сонини ошириб, аҳолига сифатли дори-препаратларини ҳамёнбоп нархларда етказиб беришни мақсад қилган. Бу йилда импорт қилинувчи препаратлар тўпламини 2500 гача кўпайтириш режалаштирилган. Шунингдек, "Grand Pharm" ҳамда "Best Pharm" дорихоналар тармоғини бутун республика бўйлаб кенгайтириш ҳам иш режасида кўзда тутилган.
Реклама ҳуқуқи асосида