Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
АҚШ «Қрим декларацияси» номли ҳужжатни эълон қилди
Фото: РИА "Новости"
АҚШ Давлат департаменти котиби Майк Помпео Қрим устидан Россиянинг суверенитетини тан олмаслигини билдирди. Бу ҳақда АҚШ ташқи сиёсат маҳкамаси эълон қилган «Қрим декларацияси»да шундай дейилади.
Расмий ҳужжатда таъкидланишича, АҚШ Россиянинг Қрим устидан ҳукмронлигига чек қўйилишини талаб қилади. Шунингдек, Украина давлатининг ҳудудий яхлитлигини қўллаб-қувватлайди.
«Шундай ҳаракатлар билан Россия Буюк миллат номига номуносиб ишларга қўл урмоқда ва ўзини халқаро ҳамжамиятдан яккаланиб қолишига рози бўляпти», дейилади «Қрим декларацияси»да.
Эслатиб ўтамиз, бундан аввалроқ, АҚШ президентининг Миллий хавфсизлик масалалари бўйича маслаҳатчиси Жон Болтон Вашингтон яқин бир йил ичида Россия президенти Путинни кутиб олмаслигини маълум қилганди.
Мавзуга оид
21:21 / 03.01.2026
Трамп навбатдаги нишон Мексика бўлиши мумкинлигига шаъма қилди
20:35 / 03.01.2026
Трамп Мадурони қўлга олиш операцияси тафсилотларини маълум қилди
19:48 / 03.01.2026
Мадуронинг ўғирланиши: ҳозиргача нималар маълум?
19:45 / 03.01.2026