Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тиббиёт муассасалари томонидан ўлим ҳақида тиббий гувоҳнома бериш тартиби бекор қилинади
Вазирлар Маҳкамасининг “Ўлимни қайд қилиш билан боғлиқ композит давлат хизматларини кўрсатишнинг маъмурий регламентини тасдиқлаш тўғрисида”ги қарори лойиҳаси эълон қилинди.
Ўлимни қайд этиш билан боғлиқ композит давлат хизматларини кўрсатишнинг маъмурий регламенти тасдиқланади.
Белгиланишича:
2022 йил 1 январдан Тошкент шаҳрида, 2022 йил 1 июлдан эса бутун республика ҳудудида тиббиёт муассасалари томонидан ўлим ҳақида тиббий гувоҳнома бериш тартиби бекор қилиниб, фақат электрон тизим орқали ўлим ҳақида тиббий маълумотнома шакллантириш тартиби жорий этилади;
ўлим ҳолати фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш органларида қайд қилинганлиги ҳақида тиббиёт муассасалари томонидан берилган QR-код (матрик штрихли код) тасвири туширилган маълумотнома ўлим ҳақидаги гербли гувоҳномага тенглаштирилади ҳамда давлат органлари, корхона, муассаса ва ташкилотлар томонидан қабул қилишни рад этиш қатъиян тақиқланади.
Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги билан биргаликда тегишли вазирлик ва идораларда давлат хизматининг ўз вақтида ва сифатли кўрсатилишини таъминлаш мақсадида ахборот тизимларини ўзаро интеграция қилиш чораларини кўради.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги ва Тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш агентлиги ўлим ҳақида тиббий маълумотнома бериш ваколатига эга бўлган тиббиёт муассасалари, маҳкумлар учун ихтисослашган касалхоналар ва тиббий-ижтимоий муассасалар ўзларининг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан зарур компьютер техникалари билан жиҳозланишини, юқори тезликдаги Интернет тармоғи ҳамда “Туғилиш ва ўлимни, шу жумладан перинатал ўлимни электрон рўйхатга олиш” автоматлаштирилган ахборот тизимига уланишини таъминлайди.
Мавзуга оид
11:40 / 03.11.2025
Тўққиз ойда Ўзбекистон йўлларида 1,3 мингдан ортиқ киши ҳалок бўлди
20:11 / 14.10.2025
Глобал умр кўриш давомийлиги пандемиягача бўлган даражага қайтди, аммо ўсмирлар ва ёшлар орасидаги ўлим ҳолатлари ортган – IHME
14:26 / 20.09.2025
ХДП мопед ва скутерлар учун гувоҳномаларни кечиктиришга чақирди
10:20 / 26.08.2025