Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Фарғонада 3-, Самарқандда эса 4-синф ўқувчиси B2 сертификатини қўлга киритди
Учкўприк туманидаги 24-умумтаълим мактабининг 3-синф ўқувчиси Шавкатжон Неъматжонов ҳамда Каттақўрғон шаҳридаги 3-умумтаълим мактабининг 4-синф ўқувчиси Иброҳимжон Пўлатов чет тилини билиш даражаси бўйича B2 сертификатини олди. Бу ёш жиҳатдан республикадаги энг яхши натижалардан бири бўлди.
Фарғоналик Шавкатжон Неъматжонов 9 ёшида чет тилини билиш даражаси бўйича B2 сертификатини қўлга киритди. У илк уринишидаёқ ушбу натижани қайд этган.
Шавкатжон Неъматжонов Учкўприк туманидаги 24-умумтаълим мактабининг 3-синфида таҳсил олади. У 2025 йил декабр ойида чет тилини билиш даражаси бўйича B2 сертификатини олиш учун имтиҳон топширган ва буни уддалаган.


Шавкатжон ота-онасининг тўнғич фарзанди. Отаси Шуҳрат Жумабоев Риштон туманида газ сақлаш иншоотида оператор вазифасида ишлайди. Онаси Наргиза Жумабоева эса Учкўприк туманидаги 45-умумтаълим мактабида физика фани ўқитувчиси.
“Ўзида қизиқиши бор эди. Президент мактабига ўқишга кираман деб ҳаракат қила бошлади. Келажакдаги орзулари катта, Ҳарвардда ўқишни ният қилмоқда”, дейди Шавкатжоннинг отаси Шуҳрат Жумабоев.
Шунингдек, ёш жиҳатдан чет тилини билиш даражаси бўйича B2 сертификатини қўлга киритишда самарқандлик Иброҳимжон Пўлатов ҳам юқори натижа қайд этди. Каттақўрғон шаҳридаги 3-умумтаълим мактабининг 4-синф ўқувчиси бўлган Иброҳимжон бу натижани биринчи уринишда қўлга киритган.


Аввалроқ Навоийда 5-синф ўқувчиси B2 сертификатини қўлга киритганди.
Мавзуга оид
12:24
Фарғонада Captiva дара йўлида ағдарилиб кетди. Ҳайдовчи ҳалок бўлди
16:25 / 17.01.2026
Марғилонда тергов бошлиғи 10 йилга озодликдан маҳрум қилинди. У айбсиз одамни қаматиб бериш учун 18 минг доллар сўраган
21:43 / 12.01.2026
Самарқанд шаҳри кенгайтирилади ва Самарқанд тумани тугатилади
19:50 / 12.01.2026