Технология | 15:04 / 24.01.2018
23145
2 дақиқада ўқилади

Samsung Galaxy S9 қанчада тўлиқ заряд олиши маълум қилинди

Фото: Twitter/Onleaks

Ижтимоий тармоқларда янги авлод флагманларининг тезкор зарядловчи қурилмалари хусусиятлари пайдо бўлди. У аввалгисидан у қадар катта фарқ қилмайди. Dealntech шу ҳақида маълум қилди. 

Samsung Galaxy S9 смартфони 1,5 соатда тўлиқ заряд олиши мумкин. Қурилмаларнинг расмий сертификацияларидаги хусусиятлари шундан далолат бермоқда. Яқинда улар Хитой, Тайвань ва Жанубий Корея учун регистрация рақамларига эга бўлишди. 

Ҳужжатлардаги маълумотларга кўра, смартфонлар икки зарядкали бўлади: анъанавий чиқиш параметрларига эга 5В/2А ва тезкор чиқиш параметрларига эга 9В/1,67А. Тезкор заряд хусусиятлари Galaxy S8, S8+ ва Galaxy Note 8'никидан у қадар катта фарқ қилмайди. 

Бундан чиқди, компания тезкор заряднинг аввалги хусусиятларини қолдирган ва янги авлод Galaxy S флагманлари ўзидан олдинги моделлар тезлигида заряд олади. Samsung вакилларининг сўзларига кўра, 3000 мАс сиғимли аккумулятор 1,5 соатда тўлиқ зарядланиши керак. 

Манбага кўра, Galaxy S9 ва Galaxy S9 + флагманлари 26 февралда бўлиб ўтадиган MWC 2018 кўргазмасида намойиш этилиши кутилмоқда. Сотувларга эса 1 мартдан старт берилади. 

Тайёрлаган:  Лола Раҳманбаева

Мавзуга оид