Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Олмаотада қулаган вертолёт экипажини қидириш 12 кундан буён давом этмоқда
Қозоғистоннинг Олмаота вилоятида 25 июл куни ҳалокатга учраган Eurocopter EC‑145 ҳарбий вертолёти экипажини қидириш операцияси 12 кундан буён давом этмоқда.
Фото: gov.kz
Қидирув‑қутқарув ишларига 330 дан ортиқ шахсий таркиб, 59 та автотранспорт воситаси, 23 та сув транспорти, 12 та учувчисиз учиш аппарати, шунингдек эхолотлар, георадарлар, авиация ва кинология ходимлари жалб этилган. Бу ҳақда Қозоғистон Мудофаа вазирлиги маълум қилди.

Бортида 3 нафар экипаж аъзоси бўлган ҳарбий вертолёт 25 июл куни режали парвоз вақтида радарлардан йўқолиб қолган, ўша куни Сорбулоқ кўли яқинида унинг қолдиқлари топилганди.

Ўшандан бери давом этаётган қидирув ишлари кўл тубининг лойқалиги, сув остида кўриш имконияти чеклангани шароитида кун-у тун давом этмоқда. Шунингдек, кўл соҳиллари ва акваторияси ҳам текширилмоқда.
Операция билан бирга, авиация ҳодисаси бўйича тергов ҳам кетяпти.

“Йўқолган вертолёт экипажи аъзоларининг тақдири ва фожиага олиб келган сабаблар аниқлангунча, қидирув ишлари давом эттирилади”, – дейилади Қозоғистон Мудофаа вазирлигининг 4 август кунги баёнотида.
Мавзуга оид
18:27 / 30.12.2025
Қозоғистонда ноанъанавий жинсий муносабатлар тарғиботини тақиқловчи қонун имзоланди
20:04 / 29.12.2025
Қозоғистонда Нурсултон Назарбоевнинг хорижга чиқишини чеклаш таклиф этилди
12:13 / 28.12.2025
Ақтўбедаги ҳалокатлар: сабаблар нима?
23:27 / 27.12.2025