Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Хусусий ташкилотлар 1 июндан ҳайдовчилик гувоҳномасига имтиҳон ўтказиш ҳуқуқига эга бўлади
Вазирлар Маҳкамасининг ҳайдовчилик гувоҳномаларини олиш учун имтиҳонларни ўтказиш соҳасига хусусий секторни жалб этишга доир қарори қабул қилинди.
Қарорга асосан, 2021 йил 1 июндан автомототранспорт воситалари ва шаҳар электр транспорти воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш бўйича нодавлат таълим хизматлари кўрсатиш фаолияти учун лицензияга эга тадбиркорларга барча тоифадаги автомототранспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқини берувчи ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш учун назарий ва амалий имтиҳонларни ўтказиш ҳуқуқи берилди.
Ушбу тартиб троллейбус ва трамвайни бошқариш ҳуқуқини берувчи ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш учун татбиқ этилмайди.
Маълумот учун, президентнинг 2020 йил 7 декабрдаги қарорида нодавлат ташкилотларга ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш учун имтиҳонлар ўтказиш ҳуқуқи 2021 йил 1 апрелдан берилиши назарда тутилганди.
Мавзуга оид
11:09 / 03.11.2025
Скутер ва мотоциклларга “права”ни қандай олиш мумкин ва бу қанчага тушади?
12:55 / 27.10.2025
Ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш учун назарий дарсларда қатнашиш ихтиёрий бўлади
12:49 / 27.10.2025
Мопед ва скутер ҳайдаш учун гувоҳнома олиш осонлашади
09:09 / 14.10.2025