Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Ташморе»нинг юзаси музлади
Ўзбекистонда юзага келган совуқ об-ҳаво сабаб Тошкент вилоятида жойлашган Туябўғиз сув омборининг (Тошкент денгизи, «Ташморе» - таҳ.) юзаси музлади. Бу ҳақда Миллий олимпия қўмитаси хабар берди, ижтимоий тармоқларда ҳам шундай маълумот тарқалди.
Миллий олимпия қўмитаси хабарида айтилишича, сув омборининг юзаси музлагани сабабли ушбу масканда шуғулланаётган эшкак эшувчилар сувда машғулот ўтказа олишмаяпти.
“Бироқ янги мавсумда ўз олдига жиддий мақсад қўйган спортчиларимиз машғулотларни тренажёр залида давом эттиришмоқда. Айни дамда ушбу базада академик эшкак эшувчиларимизнинг тўлиқ таркиби, шунингдек, байдарка ва каноэчиларимизнинг маълум қисми машғулот олиб боришмоқда”, - дейилади хабарда.
Маълумот учун, Туябўғиз сув омбори (Тошкент денгизи) Оҳангарон дарёсининг ўрта оқимида барпо этилган гидротехника иншооти саналади. Иншоот 1962 йилда қурилган ва дарё сувини мавсумий тартибга солади. Умумий ҳажми 250 млн кубометр, фойдали ҳажми 224 млн кубометрни ташкил этади. Сув юзаси майдони 20 квадрат километр, ўртача чуқурлиги - 12,5 метр.
Туябўғиз сув омбори тўғонининг узунлиги 2,4 километр, икки чеккаси қумоқ тупроқдан қурилган. Тўғон устидан Тошкент - Бекобод автомобиль йўли ўтади. Сув омбори атрофида дам олиш зонаси ташкил этилган.
Мавзуга оид
13:15 / 03.01.2026
Туямўйин сув омбори ҳажми 1 млрд куб метрга кенгайтирилади
12:25 / 08.12.2025
Печенеж сув омбори тўғони Россия ҳужуми оқибатида зарарланди
22:37 / 08.08.2025
«Тўйга тайёрлаган қизим эди» – Оҳангарон сув омборида юз берган фожиа ҳақида репортаж
14:06 / 06.08.2025