Жамият | 13:00 / 04.03.2020
6331
2 дақиқада ўқилади

Пайариқдаги 1-умумтаълим мактабида ўтказилган тадбирдан фоторепортаж

Ҳар бир мамлакатнинг тақдири ундаги таълим тизимига, ёш авлодга, ўқитувчиларга яратиб берилаётган шароитларга бевосита боғлиқ. Охирги йилларда мамлакатимизда таълимга берилаётган эътибор ҳам бежизга эмас. Бугун устози бераётган билимни чанқоқлик билан ўзлаштираётган ҳар бир қора кўз улғайиб эл-юртга, ватанга наф келтиради.

Пайариқ туманидаги 1-сонли умумий ўрта таълим мактаби туманда машҳур. Ушбу ўқув даргоҳи битирувчилари бугун турли соҳаларда халқ хизматида бўлиб турибди. Бунда ўз касбига садоқатли, жонкуяр ўқитувчиларнинг ҳиссаси катта.

2 март куни тажрибали ва фидоий ўқитувчилардан бири Турсуной Ўринова раҳбарлик қилаётган мактабнинг 3-«А» синф ўқувчилари Ўзбекистон Президенти томонидан илгари сурилган бешта ташаббуснинг таълимни ривожлантиришга доир йўналишини тарғиб қилиш муносабати билан ота-оналар, мактаб ўқувчилари ҳамда ўқитувчилар учун байрам тадбири уюштирди.

«Бугун мен раҳбарлик қилаётган 3-«А» синф ўқувчилари тайёрлаган тадбирдан кўнглим тўлди. Ўқувчиларни тайёрлашда менга яқиндан ёрдам берган амалиётчи, СамДУ Педагогика факультети бошланғич таълим ва спорт тарбиявий иши йўналиши 103-гуруҳ талабаси Лайло Муҳиддиновага раҳмат айтаман. Очиғи, болажонларимнинг тадбирни жуда юқори савияда ўтказишларини кутмаган эдим. Ота-оналар, ўқувчилар ва ўқитувчилар ишимизга юқори баҳо беришди. Келажакда уларнинг янада билимли ва одобли бўлишлари учун бундан-да кўпроқ меҳнат қилишга тайёрман», - дейди Турсуной Ўринова. 

Бугунги кунда 1-сонли умумий ўрта таълим мактабида 595 нафар ўқувчи таълим олмоқда. Улардан 284 нафари қиз бола. Бошланғич синфларда жами 250 нафар ўқувчи ўқийди. 

Реклама ҳуқуқи асосида

Мавзуга оид