Иқтисодиёт | 09:25 / 09.10.2018
6761
1 дақиқада ўқилади

Беларусь компанияси Ўзбекистон куч тузилмалари учун инновацион мато етказиб беради

Фото: TUT.by

Могилёвнинг «Моготекс» ОАЖ Ўзбекистон куч тузилмалари учун инновацион матоларни етказиб бериш мақсадида 300 минг АҚШ долларига тенг шартнома имзолади.

Келишувга сентябрь ойида Тошкентда ўтказилган Made in Belarus кўргазмаси доирасида эришилди.

Корхона ўз маҳсулотларини Беларусь енгил саноат корхоналари жамоавий стендида намойиш этди. Улар форма ва махсус кийим учун инновацион матолар эди.

Арамид толали ва антистатик ипдан тикилган эркаклар костюми катта қизиқиш уйғотди - бу махсус кийим ёнмайди ва электр таъсиридан ҳимоя қилади.

«Кўргазмада «Ўзтўқимачиликсаноат» уюшмаси билан қўшма учрашув бўлиб ўтди, унда тўқимачилик саноатининг 20га яқин компанияси иштирок этди. Уларнинг барчаси, шу жумладан, «Моготекс» ўзаро манфаатли иқтисодий ҳамкорликка қизиқмоқда. Биз самарали музокаралар олиб бордик», - деди корхона бош директори Виктор Матиевич.

Тайёрлаган:  Отабек Матназаров

Мавзуга оид